QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

  • 22.05.2019

Андижон туманидаги Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтида Республика Президентининг 2017 йил 24 июлдаги  ПҚ-3144 сонли қарорига ва институтнинг режасига асосан жорий йилнинг 21-22 май кунлари “Ўзбекистон Республикасида бошоқли ва дуккакли дон экинлари янги навларнинг истиқболлари, четдан келтирилган янги навлар интродукцияси ва замонавий ресурстежамкор етиштириш агротехнологиялари” мавзусида Халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.

Мазкур анжуманда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Андижон вилояти хокимлиги ва қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Россия Федерацияси вакиллари, Корея қишлоқ хўжалигини ривожлантириш мамурияти (KOPIA) ташкилоти, Тошкент давлат аграр университети филиалларини профессор ўқитувчилари, Илмий-тадқиқот институтлари ҳамда илмий-тажриба станциялари олимлари, ғалла ва соя уруғчилигига ихтисослашган фермер хўжаликлари рахбарлари иштирок этишди.

Конференция иштирокчилари Институтнинг Марказий тажриба-экспериментал даласида экилган бошоқли, дуккакли дон экинлари устида амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишлари билан танишишдилар. Йиғилишда бошоқли дон, мойли ва ноананавий экинлар селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехникаси, янги инновацион ва хорижий илғор тажрибалар бўйича маърузалар тингланди.