Dissertatsiyalar

Азимова Мухайё Эгамбердиевна

Мавзу: “Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида кузги буғдой етиштириш Агротехникасини такомиллаштириш”

06.01.08-Ўсимликшушослик

қишлоқ хўжалик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати.

Республикамизнинг жанубий минтақаси Қашқадарё вилоятинингсуғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида кузги буғдой навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили ҳосили етиштиришда экиш муддати, меъёрлари ва ўғитлаш тартибини такомиллаштириш бўйича ўтказилган дала тажрибалари асосида:

Кузги юмшоқ буғдойнинг “Яксарт”, “Бунёдкор” ва “Ғозғон” навларини эрта муддатда (1 окябр), 4,0 млн.дона/га унувчан уруғ меъёрида экиш ва минерал ўғитларни N180 P108 K54 кг/га ҳисобида қўллаш;

Кузги юмшоқ буғдойнинг Красноярская-99, Бунёдкор ва Ғозғон навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштириш учун, уларни 20 октябрда, 5,0 млн,дона/гаунувчан уру- меъёрида экиш, щсимликларни минерал ўғитлар билан N210 P147 K105 кг/га меъёрида ўғитлаш;

Суғориладиган оч тусли бўз тупроқлар шароитида кузги юмшоқ буғдойнинг Яксарт ва Ғозғон навларини кеч муддатда (10.11) экиш мақсадга мувофиқ. Ушбу навлардан юқори ва барқарор, сифатли дон ҳосили етиштириш учун, экиш ва ўғит меъёрларини мувофиқ ҳолда 6,0 млн. Унувчан уруғ/га ва N210P147K105 кг/га қўллаш тавсия этилади.