QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI

FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Yangiliklar


Жорий йилнинг 2 декабрь санасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Ўзбекистоннинг Омон султонлигидаги мухтор элчиси ҳамда Омон Султонлиги давлатининг “Atyab Foodtech” компанияси рахбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Стажёр-тадқиқотчи сифатида ўқишни ҳохловчилар жорий йилнинг 6 декабрь санасига қадар Инновацион ривожланиш вазирлигининг phd.innovation.uz сайти орқали ҳужжат топширишлари мумкин.

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Республикада картошка уруғчилигига ихтисослашган йирик импортёр  ташкилотлар “CONSTANTA GROUP”, “BANANZA TRADE EXPORT” ва Голландиянинг “HZPC” компаниясининг Ўзбекистондаги диллерлик ваколатхоналари вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Жиззах вилоятининг Зомин, Дўстлик, Шароф Рашидов, ва Арнасой туманларида  Дон ва дукакли экинлар илмий тадқиқот институти Ғаллаорол илмий-тажриба станцияси олимлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган кузги бошоқли дон экинлари етиштиришда бажарилиши лозим бўлган агротехник тадбирларни (суғориш, озиқлантириш ва бошқа) амалга оширилиши бўйича кўргазмали семинарлари ташкил этилди.

Бугун Андижон вилояти Андижон туманида жойлашган Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти Андижон илмий тажриба станцияси дала майдонида  “Тўқсонбости усулида сабзавот экинларини экиш ва парваришлаш” бўйича Андижон вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бўлим бошлиқлари,  Андижон Қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти олимлари ва тумандаги жами 65 нафардан ортиқ сабзавоткор деҳқон ва фермер хўжаликлари рахбарлари иштирокида кўргазмали дала семинари ўтказилди.

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази Бош директори Б.Сулаймонов ҳамда Жанубий Кореанинг “IRO ENGINEERING” кампанияси деректори Че Пун Жун ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди. 

2020 йилнинг 11 ноябрь куни Асака тумани Мустақиллик массиви, “Ҳикматилло Неъматов” фермер хўжалиги дала майдонида, яна ҳудди шу куни Избоскан тумани “Омонқул ғалабаси” фермер хўжалигида ва 12 ноябрь кунги Балиқчи туманидаги, “Балиқчи ғалабаси”  фермер хўжалиги экин майдонларида ҳамда Мархамат тумани “Олтин бошоқ” фермер хўжалиги экин майдонларида ғалла етиштиришда илғор технологияларни жорий этиш масаласи бўйича ўтказилди. 

Бугун қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳамда, тизимдаги илмий тадқиқот муассасалари ва вилоят бўлимлари раҳбарлари иштирокида онлайн тарзда йиғилиш бўлиб ўтди. 

Фарғона вилоятида 2021 ҳосили учун 23 минг 753 гектарда аҳолининг эртаги сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ таъминлаш, ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини сақлаш ҳамда эртаки экспортбоп сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт хажмларини янада ошириш мақсадида тўқсонбости усулида совуққа чидамли сабзавот экинлардан – сабзи, пиёз, карам, ош лавлаги, кўкатлардан – кашнич, петрушка, сельдерей, салат, айсберг, броколли, колраби каби экинлар экилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази Бош директори Б.Сулаймонов жорий йилнинг 8 ноябрь санасида Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг Фарғона илмий-тажриба станциясига ташриф буюрди.