QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI

FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Yangiliklar


Бугун Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овақат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказида 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида тизимдаги ташкилотларда амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган видео-онлайн йиғилиш бўлиб ўтди.

Алмашлаб экиш тизимида мош яхши ўтмишдош экин ҳисобланади. Мош бошоқли дон ва сабзавот ҳамда бошқа ҳам қатор экинлардан кейин такрорий экин сифатида ишлатилиши мақсадга мувофиқдир. Мош экини деярли барча ўзидан кейин етиштириладиган экинларнинг ҳосилини оширади ва барча қишлоқ хўжалик экинлари билан яхши уйғунлашади.

    Маълумотларга кўра, 2016 йил дунё соячилигида Бразилия биринчи марта АҚШни қувиб ўтди ва 2017 йилда бу давлат 106,9 млн. тона соя етиштирди,  кейинги ўттиз йилда соячиликни ривожлантирди ва 33,3 миллон гектар майдонга соя ўсимлиги экилмоқда. 

Бугун Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказида юртимизда фаолият юритиб келаётган  KOPIA (Korea Program on International Agriculture) маркази маркази раҳбари доктор Ан Хе Сунгнинг мамлакатимиздаги фаолияти якунига етганлиги муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ёш олимлар сафи кенгаймоқда
  • 27.06.2020
  •  
  •  Ko'rishlar: 
  •  1701

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш биринчи навбатда шу соҳада узоқ йиллардан бери фаолият олиб бораётган тажрибали кадрларнинг етарлилиги ва янги кадрларни соҳага кириб келиши билан боғлиқ. Кейинги йилларда ёшларни соҳага жалб қилишда узилишлар бўлди.  

Картошка экиш энди осонлашади
  • 26.06.2020
  •  
  •  Ko'rishlar: 
  •  1736

 

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан  12 от кучига эга бўлган мотоблок учун картошка экиш ускунаси  ишлаб чиқилди.Ушбу ускуна ўзининг ихчам ташқи ўлчамларига эгалиги ва эккич аппаратининг ҳаракатланиши оддий конструкциядан иборат эканлиги билан ажралиб туради. 

Ҳар қандай муваффақиятнинг таг замирида эл ишончини оқлаш, ишга муносабат, қатъий интизом ва юксак масъулият ётади. Муҳтарам президентимизнинг ана шундай талабчанлиги ва барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижаларини сарҳисоб қилиб борилиши ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Чунки ислоҳотларнинг амалий натижалари изчиллик билан таҳлил қилиниб, мавжуд муаммоларнинг туб ўзаги аниқланиб, бартараф қилинмоқда. 

Ўзбекистон Республикасидан Тошкент давлат аграр университети ва унинг Андижон, Термиз ва Нукус филиаллари ходимлари, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази ходимлари, ҳамда марказ тасарруфидаги илмий-тадқиқот институтларининг олимларидан иборат гуруҳ 2019 йил декабр ойида Хитой Халқ Республикасининг Ухань шаҳрида“Ўзбекистон учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириштехнологияси” мавзусидаги семинарда иштирок этишганди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Андижон вилоятига ташрифида “Иқлим шароити юртимизга ўхшаш хорижий давлатларда пахтадан 70 центнергача ҳосил олишади. Қандай қилиб? Илм билан, ақл билан. Андижонда ер камлигини ҳисобга олиб, ундан икки карра самарали фойдаланиш зарур. Ишсиз, даромади етарли бўлмаган минглаб одамлар бор. Ишимизга ўшаларнинг кўзи билан баҳо беришимиз керак” дея таъкидлаб, ғўза қатор ораларига соя экиш бўйича Андижон тажрибасини яратиш бўйича кўрсатмалар берган эди.

Аслида  илгари ўзбек оиласида аёллар асосан уй ишлари, фарзанд тарбияси билан шуғулланиб келган. Бу оддий ҳолат  бўлиб кўрингани билан ҳар бир хонадонда ҳам ўзига яраша юмушлар бор. Зеро, оналаримиз тонгда иш бошласа, қош қорайганини билмай қолади. Бугунги кунга келиб, эркаклардан қолишмай, бап-баровар ишлайдиган, янги-янги ташаббусларни кўтариб чиқадиган аёлларнинг сафи кенгайди.