QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI

FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Yangiliklar


Картошка ҳосилдорлигини оширишнинг асосий омилларидан бири экин навини тўғри танлаш ва сифатли уруғлик экишдир. Ҳозирги кунда кўпроқ эртапишар “Латона”, “Фреско”, “Ред” “Скарлет”, ўртаги эртаги “Розара”, “Кондор”, “Марфона”, “Романо”, “Курода, “Санте”, “Диёра”, ўртапишар “Тўйимли”, “Умид”, “Кўк сарой”, “Серҳосил”, “Аладин”, “Аринда”, “Арнова”, ўртаги кечки “Ақроб”, “Мондиал”, “Диамант”, “Пикассо” ва бошқа навлар экилмоқда.

Қиш мавсумининг илиқ келишига қарамай республикамизнинг айрим минтақалари далаларида ғалла ривожи орқада, туплаш даражаси пастлиги кузатилмоқда.

Азиз ватандошлар!

Муҳтарам отахон ва онахонлар, мунис опа-сингиллар, қадрли ака-укалар!

Халқимизнинг келажаги, ишончи ва таянчи бўлган навқирон ёшлар!

Авваламбор, барчангизни, кўп миллатли бутун халқимизни жонажон Ўзбекистонимизга кириб келган Наврўзи олам билан чин қалбимдан самимий табриклаб, юксак ҳурмат ва эҳтиромимни, энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Халқимизни яшариш ва янгиланиш аёми бўлган Наврўзи олам билан табриклайди

Мамлакатимизнинг табиий иқлим шароитлари боғдорчилик ривожлантириш, улардан юқори сифатли ва мўл ҳосил олиш учун ғоят қулай. Етиштирилаётган бу маҳсулотлар ўзининг сервитаминлилиги, ширалилиги ва тўйимлилиги билан инсон саломатлиги учун бебаҳо ҳисобланади.

Маълумки, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги фундаментал тадқиқотларнинг асосий мақсади – бу аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари ва халқ хўжалигининг турли тармоқларини хомашё билан таъминлаш ҳамда соҳа самарадорлигини оширишнинг илмий-назарий концепцияларини ишлаб чиқиш ва уларни амалий ҳамда инновацион изланишлар жараёнига “фундаментал тадқиқотлар – амалий тадқиқотлар – инновацион тадқиқотлар” комплекс тизим доирасида татбиқ этишдир.

Экин ерларини эрта кўкламда бороналаш экишга тайёрлашдаги биринчи вазифа бўлиб, бу тадбирни ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши дала юзасини майин ҳолда бўлиши, яхши текисланиши, тупроқда тўпланган нам кўтарилиб кетмаслигини таъминлайди.

Муҳим омиллардан бири
  • 16.03.2020
  •  
  •  Ko'rishlar: 
  •  1840

Қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришда ўсимликларни ўсиши ва ривожланишига таъсир этувчи моддалардан самарали фойдаланишни талаб этади.

Ҳашар –элга ярашар
  • 14.03.2020
  •  
  •  Ko'rishlar: 
  •  1969

Юртимизда халқимиз маънавиятини юксалтиришда миллий урф-одатларимиз ва уларнинг замирида мужассам бўлган меҳр-оқибат, турли муаммоларни биргалашиб ҳал қилиш каби ибратли қадриятлар тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Бу борада маънавий ҳаётимизнинг узвий қисмига айланган ҳашар истиқлол даврида янгича маъно-мазмунга эга бўлиб, умуммиллий анъанага айланган. Ўлкамизда Наврўз шукуҳи кезиб юрган шу кезларда мамлакатимизда 14-15 кунлари умумхалқ ҳашари ўтказилмоқда. Барча меҳнат жамоаларида бўлган каби Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази ва унинг тиззимидаги илмий-тадқиқот институтларида ҳам ҳашар  уюшқоқлик билан ўтяпти.

Ўқув курсларида МХ-1,8 пахта териш машинаси бўйича жорий йилнинг 2 мартидан 7 мартигача  2 та гуруҳда Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтининг катта илмий ходимлари А.Қодиралиев ва И.Тўлановлар томонидан 7 соат маъруза ва 11 соат амалий жами 18 соат машғулотлар ўтказилди.