Жорий йилнинг 23 декабрь куни Хоразм вилоятининг бир қатор туманларида Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан, фуқаролар йиғини раислари иштирокида семинар ташкил этилди.
Yangiliklar

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида соҳа бўйича долзарб масалаларга ва уларнинг ечимларига қаратилган онлайн-вебинар анжуман ташкил этилди
- 167
Жорий йилнинг 10 декабр куни Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида “Республикада сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачиликни жадал ривожлантиришда инновацион агротехнологиялардан фойдаланиш йўналишлари” мавзусидаги Республика илмий-амалий онлайн-вебинар анжуман ташкил этилди.

Кластерлар ўз фаолиятларини илм билан боғлаган ҳолда олиб боради
- 201
Жорий йилнинг 9 декабрь куни Тошкент давлат аграр университетида олимлар ва қишлоқ хўжалиги кластерлари рахбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Агро-озиқ-овқат технологиялари маркази ташкил этилади
- 190
Жорий йилнинг 2 декабрь санасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Ўзбекистоннинг Омон султонлигидаги мухтор элчиси ҳамда Омон Султонлиги давлатининг “Atyab Foodtech” компанияси рахбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институтларида стажёр-тадқиқотчиликка хужжат қабул қилиш бошланди
- 245
Стажёр-тадқиқотчи сифатида ўқишни ҳохловчилар жорий йилнинг 6 декабрь санасига қадар Инновацион ривожланиш вазирлигининг phd.innovation.uz сайти орқали ҳужжат топширишлари мумкин.

Картошкачилик соҳасида ҳусусий шерикчилик ва ҳалқаро ҳамкорлик ишлари янада кенгаймоқда
- 216
Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Республикада картошка уруғчилигига ихтисослашган йирик импортёр ташкилотлар “CONSTANTA GROUP”, “BANANZA TRADE EXPORT” ва Голландиянинг “HZPC” компаниясининг Ўзбекистондаги диллерлик ваколатхоналари вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Жиззах вилоятининг бир қатор туманларида кўргазмали дала семинарлари ташкил этилди
- 183
Жиззах вилоятининг Зомин, Дўстлик, Шароф Рашидов, ва Арнасой туманларида Дон ва дукакли экинлар илмий тадқиқот институти Ғаллаорол илмий-тажриба станцияси олимлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган кузги бошоқли дон экинлари етиштиришда бажарилиши лозим бўлган агротехник тадбирларни (суғориш, озиқлантириш ва бошқа) амалга оширилиши бўйича кўргазмали семинарлари ташкил этилди.

КЎРГАЗМАЛИ ДАЛА СЕМИНАРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
- 166
Бугун Андижон вилояти Андижон туманида жойлашган Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти Андижон илмий тажриба станцияси дала майдонида “Тўқсонбости усулида сабзавот экинларини экиш ва парваришлаш” бўйича Андижон вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бўлим бошлиқлари, Андижон Қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти олимлари ва тумандаги жами 65 нафардан ортиқ сабзавоткор деҳқон ва фермер хўжаликлари рахбарлари иштирокида кўргазмали дала семинари ўтказилди.

ҲАМКОРЛИК РИШТАЛАРИ МУСТАХКАМЛАНМОҚДА
- 173
Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази Бош директори Б.Сулаймонов ҳамда Жанубий Кореанинг “IRO ENGINEERING” кампанияси деректори Че Пун Жун ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

КЎРГАЗМАЛИ ДАЛА СЕМИНАРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
- 166
2020 йилнинг 11 ноябрь куни Асака тумани Мустақиллик массиви, “Ҳикматилло Неъматов” фермер хўжалиги дала майдонида, яна ҳудди шу куни Избоскан тумани “Омонқул ғалабаси” фермер хўжалигида ва 12 ноябрь кунги Балиқчи туманидаги, “Балиқчи ғалабаси” фермер хўжалиги экин майдонларида ҳамда Мархамат тумани “Олтин бошоқ” фермер хўжалиги экин майдонларида ғалла етиштиришда илғор технологияларни жорий этиш масаласи бўйича ўтказилди.