Бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандаларига қарши курашишда асосий эътибор биологик усулга қаратилмоқда. Мавжуд, биолабораторияларда юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, технологик жараёнларнинг такомиллаштиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Ҳозирда республикамизда трихограммани тунлам тухумларига қарши қўллашнинг биргина усулидан фойдаланиб келинмоқда. Мавжуд усул билан трихограммани жонлантиришга қўйилган 3 литрли шиша банкалар ичига буралган қоғоз бўлакчалари ёки ёғочнинг рандаланган қипиғи билан тўлдириб, эрта тонгда ёки кечки салқинда 5х5 схемада 1 гектар майдоннинг 400 та жойига тарқатиш керак. Шу йўл билан ғўза тунламининг ҳар бир авлодига бир мартадан жами 9 марта тарқатилади.
Трихограммани ғўза майдонларида ёппасига бир текис тарқалишини таъминлаш ва ўсимлик зараркунандалари тухумларини йўқотиш мақсадида ҚХМИТИ, “O’zQTTSDM” ва ЎХҚИТИ МЧЖ илмий-тадқиқот институтлари мутахассислари билан ҳамкорликда трихограммани механизациялашган усулда тарқатишнингтехникаси воситаси яратилди.
Лаборатория-тажриба ва дала синовлари мавжуд усуллардан фойдаланиб ҳамда тажриба ўтказиладиган шароит хусусиятларидан келиб чиқиб ўтказилди. Дастлабки дала синов-тажрибалари ҚХМИТИ ва “O’zQTTSDM”ларнинг тажриба хўжаликларида ўтказилди.
Қисқача техник тавсифи
Агрегат тури |
Ўрнатма (культиватор ёки пуркагичга) |
Иш унуми, га/соат |
10-15 |
Иш тезлиги, км/соат |
6-8 |
Талаб этиладиган энергия манбаи кучланиши, В |
12 |
Массаси, кг |
15 ± 1 |
Габарит ўлчамлари (узунлиги х эни х баландлиги) |
800х400х750 |
Тарқатиш меъёри, г/га |
1,5–2,5 |
Биологик самарадорилик кўрсаткичи, % |
84-86 |
Бир сменадаги иқтисодий самара, сўм |
537600 |
Трихограммани тарқатиш техника воситаси трихограммани механизациялашган усулда тарқатиш имкони яратилади. Унинг иш унуми культиватор ёки пуркагич унумига тенг бўлиб, бир кунлик иш сменасида 15-20 гектар майдонга ишлов берилади. Қўл меҳнатидан тўлиқ воз кечилиб, мақбул агротехник муддатларда ғўза майдонларига биологик усулда ишлов бериш муаммоси ҳал этилади.Техника воситасини қўлланилиши натижасида қўшимча меҳнат, вақт ва ёнилғи тежаш имкони яратилади. Бунда техника воситасини культиватор билан бирга фойдаланилганда қўл меҳнатига нисбатан иш унуми ўртача 10 баробарга ортади. Тадқиқот ишларини якунлаш бўйича тажрибалар давом эттирилмоқда ва ва кенг ишлаб чиқаришга жорий этиш масаласи бўйича тегишли ташкилотлар билан келишилмоқда.