Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари соҳасида илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими

I. Умумий қоидалар

 

         1.1. «Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари соҳасида илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими» (бундан буён матнда «бўлим» деб юритилади) Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказнинг (бундан буён «Илмий Марказ» деб юритилади) бўлими ҳисобланиб, у ўз фаолиятини Илмий Марказ Низомида белгиланган вазифалар ҳамда ушбу Низом асосида мустақил амалга оширади.

         1.2. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази қарорлари, фармойишлари ва буйруқларига амал қилган ҳолда ташкил қилади.

         1.3. Бўлим бошлиғи ва ходимлари лавозимларига Илмий марказ Бош директори томонидан тайинланади ва озод этилади.

         1.4. Бўлим ўз фаолиятини Бош директор ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланган режа асосида ташкил этади.

         1.5. Бўлим ўз иш фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бошқармалари ва ташкилотлари, Вазирлик ва Илмий Марказ тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари, Олий ўқув юртлари ва Республикадаги тегишли илмий муассасалар билан ҳамкорликда олиб боради.

 

II. Бўлимнинг асосий вазифалари

 

         2.1. Республика пахтачилигида мавжуд бўлган муҳим муаммолар бўйича ватанимиз ва жаҳон пахтачилик фани ва амалиётининг ютуқларидан тўлароқ фойдаланган ҳолда юқори самарали машиналашган агротехнологиялар ҳамда республика агросаноат комплекси  учун янги техника воситаларини яратиш ва жорий этиш  соҳасининг энг муҳим муаммолари бўйича илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш. Уларнинг натижаларини қишлоқ хўжалиги самарадорлигини янада ошириш мақсадида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий этиш бўйича таклифлар бериш, соҳага доир илмий изланишларни ташкил этади ва мувофиқлаштиради, ғўза ва бошқа техник экинларнинг янги налари, уларнинг бирламчи уруғчилик тизими, ўсимликларни парваришлашнинг замонавий технологияларини ишлаб чиқишга, энг юқори самарадорликка эришиш мақсадида, жорий этиш тадбирларини олиб боради.

         2.2. Пахтачиликда суғориладиган ерларнинг унумдорлигини ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш илмий услубий асосларни ишлаб чиқиш. Ер ва ресурслардан оқилона фойдаланишнинг самарали технологияларини асослаш ва жорий этиш.

         2.3. Ғўза ва бошқа экинлар селекцияси, уруғчилиги ва агротехникаси соҳасидаги тадқиқотларни кенгайтириш, селекция ютуқларини синаб кўриш ва муҳофаза қилиш.

         2.4. Илмий-тадқиқот институтларининг фан ва техниканинг устувор йўналишлари бўйича долзарб илмий-техник муаммоларини ишлаб чиқишга амалий ёрдам беради. Ҳар йили ярим йилликда илмий ишларни бажарилиши юзасидан апробация ўтказиб илмий ташкилотларидан кўриб чиқишини ташкил этади.

         2.5. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, унинг Пахтачиликни ривожлантириш кенгаши ва Илмий Марказ ҳайъат йиғилишларида тугалланган илмий изланишлар натижалари муҳокамасини ташкил этиш ва амалиётда улардан фойдаланиш бўйича тегишли таклифлар тайёрлаш, хар йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг ғўза навларининг жойлаштириш тўғрисида қарор лойиҳасини тайёрлаб, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига таклиф киритади.

III. Бўлимнинг функциялари

 

         3.1. Республикада пахтачилик, қишлоқ хўжалиги механизацияси ва электрлаштириш фанини ташкил этиш ва юритишнинг жаҳон илғор тажрибасини ўрганиш, Тупроқларнинг кимёвий, физикавий хоссаларини яхшилаш бўйича илмий изланишларни мувофиқлаштириш.

         3.2.  Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари, Тупроқшунослик, Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институтларида илмий тадқиқот ишларини назорат қилади, тавсия ва услубий ёрдам бериб боради.

         3.3. Пахтачилик соҳаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлайди.

         3.4. Ўзбекистон хукумати, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказига тегишли қарорлар, фармойишлар, буйруқлар, йўриқномалар ва бошқа хужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди ва тайёрлашда бевосита иштирок этади.

         3.5. Пахтачилик ва бошқа техник, тупроқни мелиоратив ҳолатини яхшилаш соҳасида илмий техник ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этишни тезлаштиршда фаол қатнашади.

         3.6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, пахтачилик ва экинлар бошқармаси, бошқа бошқармалар, давлат ва жамоат идоралари, ташкилотларига пахтачилик соҳасида долзарб илмий муаммолари бўйича таклифлар беради.

         3.7. Ўзбекистон ҳукумати, Қишлоқ ва сув хўжлиги вазирлиги, Илмий Марказнинг қарорлари, фармойишлари, буйруқ, кўрсатма ва топшириқларини ўз вақтида сифатли бажаришни таъминлайди.

         3.8. Бўлим иш фаолиятини ЎзҚХИИЧМ Бош директори, Бош директор ўринбосари тасдиқлаган иш режага асосан олиб боради.

         3.9. Бўлим масалаларига оид Низомлар, тушинтириш хатлари, йўриқномалар ва бошқа норматив хужжатларни тайёрлаб қуйи ташкилотларга етказади.

         3.10. Бўлимга келадиган хатлар, хужжатларни ўз вақтида таҳлил қилиб, уларга қонунда белгиланган муддатларда жавоб қайтаради ва кўриб чиқади.