QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI

FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Yangiliklar


Илм-фан ва маърифатни янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган  изчил ислоҳотлар ҳар бир илм аҳлига жуда катта масъулият юкламоқда. 

Ҳозирги кунда кичик шаклдаги деҳқон ва фермер хўжаликлари учун мўлжалланган қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқиш соҳа олимлари олдидаги долзарб вазифалардан ҳисобланади.

Мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш,аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва экспорт имкониятларини кенгайтириш долзарб масалалардан бўлганлиги сабабли давлатимиз раҳбарияти доим эътибор бериб, ғалла, мева-узум, сабзавот-полиз ва картошкачилик соҳаларини жадал ривожлантиришга катта сармояларни йўналтирмоқда.

Оққанотлар сўрувчи ҳашаротлар бўлиб, уларнинг личинкалари ўсимлик баргининг орқасига ёпишиб олиб, уларнинг ширасини сўриб озиқланади. Улар ҳаракатсиз бўлиб ҳаёт кечирадилар. 

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида шоличилик муҳим аҳамият касб этади. Негаки, шолидан олинадиган гуруч маҳсулотининг озиқ-овқат маҳсулоти сифатидаги ўрни беқиёс. Чунки гуруч инсон организми учун зарур бўлган озиқ-овқат турларидан ҳисобланиб, оқсил ва витаминларга бой. Ундан тайёрланадиган таомлар, айниқса палов дастурхонларимизнинг кўркидир.

Сўнгги йилларда бозорда помидорнинг нархи сезиларли даражада қимматлади. Бунинг ўзига яраша сабаби бор. Чунки помидор куяси деб аталадиган зараркунанда деҳқонларга панд берпти. Помидор куяси айни ривожланаётган экин майдонларини зарарлаб, айрим ҳолларда бутунлай ҳосилни барбод қилади. 

Ўсимликлар генетик ресурслари  илмий-тадқиқот институти Марказий Осиёда қишлоқ хўжалик экинларининг йирик жахон коллекцияси сақланаётган ягона илмий марказдир. Институт қишлоқ хўжалиги экинлари генетик ресурслари Миллий генбанки табиатда йўқолиб бораётган, ноёб қишлоқ хўжалик экинларининг турлари, турли давлатлар селекциясига оид замонавий ва қадимий махаллий навлар ҳамда уларнинг ёввойи авлодларининг 100 хил қишлоқ хўжалик экинларининг 43 мингдан ортиқ (жумладан: ғалла, дуккакли-дон, маккажўхори ва ёрма, техник, сабзавот-полиз, мева-резавор экинлар ва узум) намуналари сақланмокда.

Ҳозирги даврда дунё миқёсида рўй бераётган глобал ўзгаришлар ўзининг юксак тараққиётга олиб келаётган ижобий натижалари билан бирга табиий жараён ва ҳодисаларда ҳам салбий ўзгаришларни келтириб чиқармоқда. 

Картошкачилик мамлакатимиз қишлоқ хўжалигининг энг етакчи тармоқларидан бири саналади. Боиси юртдошларимиз бу маҳсулотни севиб истеъмол қилади. Фермер, деҳқон хўжаликларида катта майдонларда бир йилда икки марта картошка етиштирилади. Шахсий томорқаларда ҳам аҳоли ўз эҳтиёжи учун рўзғор учун энг зарур бўлган бу маҳсулотни экиб етиштиради.

Биринчидан, ғўза ниҳоллари қатор орасига ишлов беришда механик таркиби енгил ва ўртача бўлган тупроқларда культивация ўтказиш, механик таркиби оғир тупроқ бўлган майдонларда культиваторга қўшимча равишда юлдузча ўрнатилган бўлиши тавсия этилади.