QISHLOQ XO`JALIGI VA
OZIQ-OVQAT TA`MINOTI
ILMIY-ISHLAB CHIQARISH MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Картошка етиштирувчилар кутган техника

  • 02.06.2020

Картошкачилик мамлакатимиз қишлоқ хўжалигининг энг етакчи тармоқларидан бири саналади. Боиси юртдошларимиз бу маҳсулотни севиб истеъмол қилади. Фермер, деҳқон хўжаликларида катта майдонларда бир йилда икки марта картошка етиштирилади. Шахсий томорқаларда ҳам аҳоли ўз эҳтиёжи учун рўзғор учун энг зарур бўлган бу маҳсулотни экиб етиштиради. Бу эса бозорларда тўкинлик ва ммайдонларда етиштирилган эртаки ва такрорий экилган картошкани йиғиштириб олиш бироз мушкул. Чунки ёзнинг исссиғи ва кеч кузнинг инжиқликлари деҳқонларга ноқулайлик туғдиради. Шу сабабдан картошкани механизм билан ковлаш ҳам вақтни иқтисод қилиб, самарадорликни оширади.

Мавжуд картошка ковлайдиган ускуналар ўзига хос икки хил мавсумда ишлаш жараёнида агротехник талабларга тўлиқ жавоб бера олмайди. Шароитга мос бўлган махсус картошка ковлагичлар республикамизда ишлаб чиқилмаган ва илмий жиҳатдан асосланмаган эди.

Тармоқдаги ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан республикамиз шароитида картошкани кам шикастлаб, тўлиқ ковлаб олишни таъминловчи энергия-ресурстежамкор картошка ковлагич ишлаб чиқилди ва унинг параметрлари асосланди.          

Ишлаб чиқилган энергия ресурстежамкор картошка ковлагичнинг тадқиқот натижалари “БМКБ-Агромаш” акциядорлик жамияти томонидан қабул қилинди ва КК-2 экспериментал намунаси тайёрланди. Тошкент вилоятининг Янгийўл, Чиноз ва Қуйичирчиқ туманларида ўтказилган кенг қамровли синов натижаларига кўра, КК-2 картошка ковлагич тупроқнинг элакланиш даражаси, картошкаларни ковлаб олиш тўлиқлиги ва уларнинг кам шикастланиши бўйича мавжуд КН-2 картошка ковлагичга нисбатан юқори агротехник кўрсаткичларини таъминлади.   

КК-2 энергия ресурстежамкор картошка ковлагич тажриба-саноат нусхасининг умумий кўриниши:


  

 

1 – кесак майдалагич; 2 – секцияли лемех; 3 – элеватор; 4 – тўлқинсимон юмшаткич; 5 – уюмлагич.

КК-2 Энергия ресурстежамкор картошка ковлагич тажриба-саноат нусхасининг иш жараёни

Мазкур машина республикада техника йўналиши бўйича ўтказилган танловда биринчи ўринга сазовор бўлган ва 1-даражали диплом билан тақдирланган.

 

Энергия-ресурстежамкор картошка ковлагични тажриба саноат нусхасининг ёзги ва кузги мавсумларда қўллаш тупроқ элакланиш даражасини 19,2-23,6 ва  17,9-19,8 фоизга, картошкани ковлаб олиш тўлиқлигини 6,5-10,0 ва 7,1-8,9 фоизга оширади, уларнинг шикастланиш даражасини 8,4-11,1 ва 4,7-5,3 фоизга камайтиради, агрегатнинг иш унуми 25,0 фоизга ошади, меҳнат сарфи 60,0 фоизга ва эксплуатацион ҳаражатлар 31,5 фоизга камайишини таъминлайди.

Картошкаларни кам шикастлаган ҳолда уларни ковлаб олиш тўлиқлигини таъминлайдиган КК-2 энергия-ресурстежамкор картошка ковлагич тажриба саноат нусхасининг бир мавсумида фойдаланиш 5181980 сўм иқтисодий самара олиш имконини беради.

КК-2 энергия-ресурстежамкор картошка ковлагичнинг тажриба-саноат нусхаси “BMKB-AGROMASH” конструторлик бюроси томонидан ишлаб чиқариш учун қабул қилиб олинган ҳамда ушбу ковлагич Ўзбекистон республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази томонидан дастлабки синовлардан ўтказилган.

 

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти
илмий-ишлаб чиқариш маркази
Матбуот хизмати