NATIONAL CENTER FOR EDUCATION AND
INNOVATION IN AGRICULTURE
CITIZENS  APPEALS

Fuqarolarning murojaati


“Агро Гидро Нюс” журнали сизнинг минбарингиз

  • 23.01.2020

Ривожланган жамиятни оммавий ахборот воситаларисиз тассавур қилиб бўлмайди. Айниқса, бугунги коммуникациялар тараққий этган бир пайтда глобал ахборот тармоғи орқали дунёнинг исталган нуқтасидаги воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлиш имконига эгамиз. Тараққиёт қанчалик тезлашмасин, босма нашрларга бўлган эҳтиёж барибир сақланиб қолаверади. Аммо босма нашрлар ҳам дизайн, мазмун ва моҳият жиҳатидан такомиллашиб бораверади.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази таъсисчилигида 2019 йилдан бошлаб чоп этилаётган “Агро Гидро Нюс” журнали ҳам ўзига хос чиройли дизайнда чоп этилиб, унинг саҳифаларида аграр соҳанинг долзарб муаммолари, соҳа илм-фани янгиликлари, илмий-тадқиқот натижаларига бағишланган илмий мақолалар, шунингдек, иқтисодиёт, ҳуқуқ ҳамда маънавий-маърифий мавзулардаги қизиқ мақолалар эълон қилиб борилмоқда.

Жорий йилдан бошлаб, нашр илмий-оммабоп журналлар тоифасига киритиляпти. Келгусида таҳририят ижодий жамоаси қишлоқ хўжалиги илм-фани жонкуярлари бўлган фидойи олимлар билан яқин ҳамкорлик қилиб, энг долзарб бўлган илмий мақолаларни журнал саҳифаларида чоп этишни режалаштирган. Журнални кузатиб боринг, фикр-мулоҳазалар ва таклифларингизни билдиринг.

 

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти
илмий-ишлаб чиқариш маркази
Матбуот хизмати