NATIONAL CENTER FOR EDUCATION AND
INNOVATION IN AGRICULTURE
CITIZENS  APPEALS

Fuqarolarning murojaati


Ўзбекистон-Хитой: қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик

  • 06.07.2019
Жорий йилнинг 6 июль куни Хитой қишлоқ хўжалиги академияси профессори Zang HeCheng бошчилигидаги Хитой делегацияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказига ташриф буюрди.
Учрашув давомида Ўзбекистон-Хитой пахтачилик қўшма лабораториясини ташкил этиш ҳамда қишлоқ хўжалигининг бошқа йўналишлари бўйича илмий-амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
            Учрашув якунида қуйидагиларга келишиб олинди:
  • Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти томонидан Хитой қишлоқ хўжалиги академияси Ўзбекистон-Хитой қўшма пахтачилик лабораториясини ташкил этиши учун ажратган 3,6 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағларидан фойдаланган ҳолда лабораторияни барпо этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ҳамда йўл харитасини ишлаб чиқишга;
  • Жорий йилнинг август ойидан илмий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари илмий ходим ва мутахассислари малакасини Хитой қишлоқ хўжалиги академиясида ошириш ишларини ташкил этиш;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги 1000 га майдонда (12 вилоят ва Қорақалпоғистон) нав синаш мақсадида Хитой селекционер олимлари томонидан яратилган трансген навларни  харид қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
  • Пахтанинг тезпишар ва геномодифицион  навларини яратиш бўйича қўшма илмий тадқиқотлар олиб боришни йўлга қўйиш;
Қўшма илмий лойихаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон-Хитой қўшма илмий марказини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.​