QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Қишлоқ хўжалиги илмидаги муаммолар мухокама этилди

  • 12.11.2020

Бугун қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳамда, тизимдаги илмий тадқиқот муассасалари ва вилоят бўлимлари раҳбарлари иштирокида онлайн тарзда йиғилиш бўлиб ўтди. 

Йиғилишда Илмий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот муассасаларида жорий йилда тугалланадиган ва ҳозирда бажарилаётган илмий лойихалар хусусида сўз бориб, тугалланаётган лойиҳалар доирасида қилишган ишлар, чоп этилган маҳаллий ва хорижий журналлардаги мақолаларни сарҳисоб қилиниши айтилди.

Шунингдек хорижий давлатларда ходимлар малакасини оширишга алоҳида этибор қаратиш лозимлиги ва бунга рахбарлар шахсан масъуллиги таъкидланди.

Йиғилиш давомида илмий муассасалардаги докторантура бўйича сўз бориб, бу йилги қабулларда талабгорлар билими ва сифатига эътибор қаратиш лозимлиги эслатиб ўтилди. Ҳозирда докторантурада таҳсил олганлар бўйича ҳимоя қилиш даражаси пастлиги танқид қилинди. 

Илмий тадқиқот институтларида кейинги йилда илмий ишланмаларни жорий қилиш, уларни намойиш қилишни назарда тутувчи дала семинарларини ташкил этиш масалалари устувор вазифалар этиб белгиланди.

Йиғилиш якунида Б. Сулаймонов қатнашчиларга кластерлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ва оммавий ахборот воситалари билан узвий алоқада бўлиш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти
илмий-ишлаб чиқариш маркази
Матбуот хизмати