QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Фарғона вилояти Қува туманида Тўқсонбости усулида сабзавот экинларни экиш кенгаймоқда

  • 10.11.2020

Фарғона вилоятида 2021 ҳосили учун 23 минг 753 гектарда аҳолининг эртаги сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ таъминлаш, ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини сақлаш ҳамда эртаки экспортбоп сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт хажмларини янада ошириш мақсадида тўқсонбости усулида совуққа чидамли сабзавот экинлардан – сабзи, пиёз, карам, ош лавлаги, кўкатлардан – кашнич, петрушка, сельдерей, салат, айсберг, броколли, колраби каби экинлар экилмоқда.

Бунинг учун кузда асосий экинлардан бўшаган майдонларни сифатли ҳайдаб, совуққа чидамли экинларни экиш муҳим. Экин майдонлари ва аҳоли томорқаларидан оқилона фойдаланиш, экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилиш ҳажмларини кўпайтириш, камбағалликни қисқартириш ва аҳолининг моддий манфаатдорлигини ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Фарғонада тўқсонбости усулида сабазвот экинларини экиш, уларни парваришлаш бўйича Қува туманида Гулистон худудидаги “Қува томорқа хизмати маркази” МЧЖ дала майдонида вилоятнинг барча шаҳар ва туманлардан жами 240 та фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналар ва тегишли ташкилотлар, иштирокида кўргазмали ўқув семинарида экин майдонларидан самарали ва унумли фойдаланиш ҳар бир экиннинг хусусиятларини билиш, экиш муддатларини аниқлаш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказишни таъминлаш каби масалаларга эътибор қаратилди. 

Шундан сўнг тўқсонбости усулида сабзавот экинларни экиш ва парваришлаш бўйича Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти томонидан тайёрланган 150 тадан ортиқ тавсияномалар ва буклетлар фермер хўжаликларига тарқатилди.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти
илмий-ишлаб чиқариш маркази
Матбуот хизмати