QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Учрашув илмий лойиҳаларни амалга ошириш муаммоларига бағишланди

  • 29.10.2020

Жорий йилнинг 27 октябрь куни Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази ва Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда «Қишлоқ хўжалигининг долзарб муаммолари доирасида илмий тадқиқотларни танлаш ва илмий лойиҳаларни шакллантириш масалалари» мавзусида семинар бўлиб ўтди. Унда  Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги илмий-тадқиқот муассасаларининг раҳбар ва мутахассислар иштирок этди.

Семинарда Инновацион ривожланиш вазири И.Абдураҳмонов Қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий лойиҳалар самарадорлигини ошириш” мавзусида маъруза қилиб йиғилганларга ҳозирги кунда илмий изланишлар олиб бориш учун олимларга яратилаётган енгилликлар, илмий лойиҳаларни амалга оширишда янгиланган тизим ҳақида батафсил ахборот берди.

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази Бош директори Б.Сулаймонов “Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини модернизациялаш ва интеграцион жараёнларни чуқурлаштириш талабларидан келиб чиқиб, илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш масалалари” мавзусида маъруза қилиб, олиб борилаётган илмий изланишлар соҳадаги ишлаб чиқариш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга қаратиш кераклигини таъкидлади.

Шунингдек, йиғилишда Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқармаси бошлиғи Ш.Отажонов томонидан “Қишлоқ хўжалиги соҳасида танлов мавзулари ва илмий лойиҳаларни шакллантириш тартиби” тўғрисида маълумот берилди.

Йиғилиш очиқлик принципи асосида ўтиб, иштирокчилар соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечимлари борасида давра сухбати доирасида фикр алмашдилар. Илмий тадқиқотларни самарадорлигини ошириш, илмий изланишлар натижасида экспортбоп, импорт ўрнини босадиган ёки тижоратлаштиришга йўналтириладиган ишланмага эга бўлиш борасида таклифлар билдирилди. Шу билан бирга амалга оширилаётган илмий изланишлар доирасида ёш кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, замановий лаборатория қурилмаларида ишлаш кўникмасини ошириш кераклиги айтиб ўтилди. Илмий изланишларни чоп этиш кўрсаткичлари паст эканлиги танқид қилинди.

Семинар қатнашчилари томонидан қишлоқ хўжалиги фани соҳасидаги долзарб муаммолари, уларни ҳал қилишга қаратилган илмий-тадқиқотлар тўғрисидаги фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдирилди.

Семинар сўнгида қишлоқ хўжалиги илм-фани соҳасидаги бугунги кунги долзарб муаммолар доирасида илмий лойиҳалар танловларини эълон қилишда, танловларга тушаётган лойиҳаларни тўғри шакллантиришда Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликни янада кучайтириш, шундай симинарларни давомли ташкил қилиш бўйича келишиб олинди. Йиғиш якуни билан қўшма қарор қабул қилинди.

 

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти
илмий-ишлаб чиқариш маркази
Матбуот хизмати