QISHLOQ XO`JALIGI VA
OZIQ-OVQAT TA`MINOTI
ILMIY-ISHLAB CHIQARISH MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Жорий йилнинг 14 август куни Қишлоқ хўжалиги соҳасида ёш олимлар илмий соҳасида амалий конференция ўтказилди

  • 14.08.2020

 

Конференциянинг асосий мақсади Республикада қишлоқ хўжалиги фанларини янада ривожлантиришнинг долзарб масаларини муҳокама қилиш, ёш олимларнинг илмий натижаларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш, уларни таништириш ҳамда қўллаб-қувватлашдан иборат.

Унда қишлоқ хўжалиги тармоғини ривожлантиришда илм-фаннинг ўрни ва аҳамиятини кучайтириш, қишлоқ хўжалиги илм-фанининг барча жабҳаларида ёш олимларнинг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда улар ўртасида ўзаро илмий-ижодий ҳамкорликни кучайтириш, ёш олимларнинг замонавий ютуқларини тақдим этиб бориш мақсад қилинган.

- қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси соҳасидаги илмий, илмий методик, назарий муаммолар ечимларини муҳокама қилиш;

- қишлоқ хўжалиги экинларини параваришлашнинг интенсив, ресурстежамкор, тупроқ унумдорлигини оширига қаратилган агротехнологияларни яратиш, такомилалаштириш борасидаги муаммолар ечимлари билан танишиш;

- қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги, уруғшунослиги, мевали ва манзарали дарахтлар кўчатчилиги соҳасидаги муаммолар ечимларини ўрганиш;

- қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини ошириш, механизация воситаларидан фойдаланишнинг самарали усулларини такомиллаштириш;

- қишлоқ хўжалиги экинларини зарарли организмлардан ҳимоялаш тизимини, воситалари ва усулларини яратиш ҳамда такомиллаштириш;

-  қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси иқтисодиёти, меҳнат унумдорлигини ошириш, замонавий хўжалик юритиш шаклларини ривожлантириш, кооперация муносабатларини такомиллаштириш, агросаноат интеграцияси борасидаги муаммолар ечимлари юзасидан илмий марузалар муҳокамаларини ташкил этиш.

- қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб бораётган ёшларни қўллаб-қувватлаш, соҳага оид илм-фан ютуқларини кенг тарғибот қилиш, малакали мутахассисларни тайёрлаш, тажриба алмашиш ишларини кенгайтириш чораларини кўриш каби масалалар конференциянинг асосий вазифалари этиб белгиланди.

Конференцияда 8 та шўъба иш олиб бориб, “Ғўза ва техник экинлар селекцияси, уруғчилиги ва агротехнологияси” шўъбасида ғўза ва техник экинларни парваришлаш агротенологиялари ҳамда селекцияси ва уруғчилиги;

“Дон-дуккакли ҳамда шоли ва мойли экинлар селекцияси уруғчилиги ва агротехнологияси” шўъбасида дон-дуккакли ҳамда шоли ва мойли экинларини парваришлаш агротенологиялари, селекцияси ва уруғчилиги;

“Сабзавот полиз ва картошка, мева ва узум, ўрмон доривор экинлари селекцияси уруғчилиги ҳамда агротехникаси” шўъбасида сабзавот полиз ва картошка, мева ва узум, ўрмон доривор экинларини парваришлаш агротенологиялари, селекцияси ва уруғчилиги;

“Тупроқ унумдорлиги ва уни ошириш, ирригация ва мелиорация, сув хўжалиги ва тупроқ эрозиясига қарши кураш” шўъбасида тўпроқ хоссаларини татқиқ этиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ирригация ва эрозия масалалари;

“Ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш” шўъбасида техник, дуккакли, сабзавот экинлари ва мевали дарахтларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти
илмий-ишлаб чиқариш маркази
Матбуот хизмати