QISHLOQ XO`JALIGI VA
OZIQ-OVQAT TA`MINOTI
ILMIY-ISHLAB CHIQARISH MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Ноаъанавий қишлоқ хўжалиги экинларининг таснифи ва иқтисодий самарадорлиги бўйича каталоги тайёрланди

  • 14.07.2020

Бугунги кунда пандемия шароитида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш муҳим масалага айланиб бормоқда. Сўнгги йилларда ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва экспорт географиясини кенгайтириш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

2016 — 2019 йиллар давомида ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажми — 171,2%, жумладан, мева-сабзавотчилик — 172,6%, чорвачилик маҳсулотлари — 170%, ўрмон ва балиқчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш — 177,5 %га ошди. Мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт ҳажми 1,4 млн тоннадан ошиб, 2016 йилга нисбатан 1,5 баробарга ўсишга эришилди.

Шу билан бирга, жаҳон бозорида маҳсулотларга қўйилган сифат ва хавфсизлик талабларининг тобора кучайиб бориши, республикамизда етиштирилаётган маҳсулотларнинг халқаро бозорлардаги ўрнини мустаҳкамлаш учун қўшимча чоралар кўришни талаб қилмоқда.

Бу борадаги ишларни аниқ илмий натижалар асосида амалга оширишни ташкил этиш борасида ҳам изланишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий ишлаб чиқариш маркази, Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти томонидан Ноаъанавий қишлоқ хўжалиги экинларининг таснифи ва иқтисодий самарадорлиги бўйича каталог тайёрланди.

Артишок

Брюссель карами

Амалий қўлланма сифатида тайёрланган мазкур тўпламда республикамизнинг турли ҳудуд ва минтақалари ҳамда  агро-экологик ландшафтларда етиштириладиган ноаъанавий қишлоқ хўжалиги экинларининг таснифи ва иқтисодий самарадорлиги (каталог) борасида маълумотлар келтирилган.

Бамия

Валериана

Каталогда 40 турга яқин ноанъанавий қишлоқ хўжалиги экинлари, жумладан, сабзавот экинларидан – артишок, бамия, батат, брюссель карами, доривор мелисса, донли экинлардан – арпа, африка қўноғи, жўхори, маржумак, сули, дуккакли дон экинлардан вика, кўк нўхот, маданий ясмиқ, экма бурчоқ, озуқа экинлардан амарант,баргак (эспарсет), берсим-миср себаргаси, перко, полба, мойли экинларданзиғир, кунжут, махсар, рапс, рижик, доривор ўсимликлардан бозулбан, валериана, горчица ўсимлиги, заъфарон, коврак, топинамбур, ширинмия тритикале сингари экинларнинг ботаникаси, тарқалиш географияси, ўсиш ва ривожланиш биологияси, парваришлаш ва маҳсулот етиштириш агротехнологияси, агротехнологик жараёнларни ташкил этиш хусусиятлари, ўтказишнинг опимал муддатлари, маҳсулот етиштириш билан боғлиқ харажат турлари ҳамда самарадорлик кўрсаткичлари батафсил баён этилган.

Рапс

Кўк нўхат

Қўлланмадан турли мулк шаклига мансуб агротадбиркорлик субъектлари ноаъанавий қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришни ташкил этиш, агротехник тадбирларни амалга ошириш жараёнларини илм-фан ва инновацион ёндашув асосида ташкил этиш учун фойдаланишлари мумкин.

 

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти
 илмий-ишлаб чиқариш маркази 
Матбуот хизмати