QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI

FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Yangiliklar


Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институтнинг Миллий генбанкида 21969 тадан ортиқ дон ва дуккакли экинларнинг нав ва намуналари сақланиб келинмоқда. Генофонднинг ҳозирги ҳамда келажак селекцияси учун генетик бутунлигини сақлаш ва экин турлари бўйича босқичма-босқич режа асосида қайта тиклаш орқали янги репродукция уруғлари олинади.

Бу плуг ўнгга ва чапга ағдарадиган корпуслар билан жиҳозланган бўлиб, иш жараёнида ерларни текис ва сифатли (очиқ эгат ва марзаларсиз) шудгорлашни таъминлайди.

Кўчат усулида шоли етиштириш
  • 11.05.2020
  •  
  •  Ko'rishlar: 
  •  2180

      Ғалла, жумладан шоли етиширишда юқори кўрсаткичларга эришиш учун суғориладиган майдонлардан унумли фойдаланилган ҳолда икки маротаба ҳосил олиш лозим. Чунончи кузги ғалладан кейин шолини кўчат усулида такрорий экин сифатида экин, мўл ва юқори сифатли ҳосил етиштириш имкониятлари мавжуд.

Илм – ҳаётининг мазмуни эди
  • 07.05.2020
  •  
  •  Ko'rishlar: 
  •  1815

Инсон ҳаётининг илму фанга бахшида бўлганидан мазмунлироқ умр бўлмаса керак. Чунки минглаб юракларга зиё улашиб, элу юртга наф келтиришнинг ўзи бахт. Атоқли олим, Абу Райҳон Беруний номидаги Давлат мукофоти лауреати, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган  агроном, академик Шукур Ибрагимов ҳам ана шундай инсонлардан эди. 

Илмга бахшида умр
  • 05.05.2020
  •  
  •  Ko'rishlar: 
  •  1719

Мактабни олтин медаль билан битирган Қирғизбой Мирзажонов учувчи бўлишни ният қилган эди. Аммо тоғаси Усмон ака уни бу йўлдан қайтаради. Учувчилик яхши касб бироқ ота-бобомиз ер билан тиллашиб келган. Сен ҳам деҳқончиликнинг илмини ўргансанг яхши бўларди, дея маслаҳат беради. 

Мамлакатимизнинг шоли етиштириладиган барча минтақаларида шолининг тупроқ-иқлим шароитларига мослашган, серҳосил, истиқболли навлари экилмоқда. Халқимиз орасида шоли шўрланган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшиловчи қимматли экин сифатида қадрланади. Шолипояларга узоқ вақт сув бостирилиши натижасида шўр ерларнинг тузи ювилади. Энг асосийси, шоли экилган ерларда ғўзанинг хавфли касаллиги-вилт йўқолиб кетади.

Қовун-жуда қадимий экин бўлиб, Кичик Осиё, Эрон, Афғонистон ҳамда Ўрта Осиё ҳудудлари унинг ватани ҳисобланади. 

Ўзбекистонда қовун 2000 йил илгари ҳам деҳқончилик экини сифатида экилган. Мевасидан истеъмолда янгилигича ва саноатда қайта ишлаш учун хом ашё сифатида фойдаланилади.

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти ва “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномасига мувофиқ жорий йилнинг апрель ойида Тошкент “Агрегат заводи” акциядорлик жамияти янгидан ишлаб чиқарилган пневматик сеялкаси саноат-тажриба нусхасининг дала синовларини бошладилар. 

Бугунги кунда инсоният бошига тушган пандемия даврида дунё иқтисодиётининг глобал инқироз ёқасига олиб келиши халқаро экспертлар томонидан ташвишли баҳоланмоқда. Бундай иқтисодий инқироз жараёнида айрим давлатлар ўз аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда ўта мураккаб вазиятларга дучор бўлиши ҳам кенг баҳолаб келинмоқда.

Ғўза қатор ораларига ишлов беришдан асосий мақсад – бегона ўтларга қарши курашиш, тупроқнинг юза қисмини майин юмшатиб, намни сақлаш, тупроқнинг тезроқ қизишини ҳамда микроорганизмларнинг яхши ривожланишини таъминлашдан иборат. Ғўза ниҳолларигача бўлган ҳимоя зонасини минимал даражада қолдириб, қатор ораларига сифатли ишлов бериш, ўғитларни тегишли меъёрларда керакли чуқурликка солиш юқори ҳосил тўплаш гаровидир.