Республикамиз аҳолиси ва фермер хўжаликлари даромадини ошириш мақсадида пахта, бошоқли экинлар экилган 1 га майдон четларида маккажўхори ва супурги жўхори экинларини маҳаллий ҳамда хорижий нав, дурагайларини экиб қўшимча миқдорда 370 кг дон, 150 боғ поя, 180 та супурги етиштириш мумкин.
Шунда маккажўхоридан – 965000 сўм;1 гектар дала майдонининг икки четидан етиштириб олинган маккажўхорининг 1 кг дон баҳоси 2000 сўм, 1 боғ пояси 1500 сўм ва супурги жўхорининг 1 дона супургиси 5000 сўм деб баҳоланса, 370 кг дон х 2000 сўм = 740000 сўм, 150 та боғ поя х 1500 сўм = 225000 сўм, 180 та супурги х 5000 сўм = 900000 сўм ва 150 та боғ поя х 1500 сўм = 225000 сўм маблағ олиш мумкин.
Супурги жўхоридан – 1125000 сўм қўшимча даромад олинади.
Агар сарф харажат 150000 сўм бўлишини инобатга олинса, соф даромад маккажўхорида - 815000 сўм, супурги жўхорида – 975000 сўмни ташкил этади.
Бу олинган соф даромадни Республикамизда экилаётган пахта ва ғалла майдонларининг 2 млн 300 минг гектарига ҳисобласак фермер хўжаликлари йилига 1,6 – 2,0 триллион сўм соф даромадга эга бўлади.
Дала атрофига маккажўхори, супурги жўхори етиштириш агротехнологияси. Пахта, бошоқли экинлар экилган далаларнинг икки четидаги эгатларга қўл ёрдамида уруғлар 1 метр жойга маккажўхорида - 4 та (60х23х1), 5 та уя (70х20х1), 6 та (90х16х1), супурги жўхорида - 8 та (60х12х1), 10 та уя (70х10х1), 12 та (90х8х1) қилиб экилади. Даланинг икки четидаги 2 қатор эгатларнинг узунаси 100 метр масофада бўлса, 400 метр бўлади, шунда маккажўхорида уялар сони 60 см эгатларда 1600 та, 70 см эгатларда 2000 та, 90 см эгатларда 2400 та, супурги жўхорида уялар сони 60 см эгатларда 3200 та, 70 см эгатларда 4000 та, 90 см эгатларда 4800 та қўчат жойлашади.
Уруғлик сарфи 150 – 250 гр.
Экинни парваришлаш. Майсалар тўлик униб чиқкандан сўнг қўл ёрдамида қалин кўчатларни ягана қилиш, чопиқ қилиш, ўғитлаш (1 га 100 кг ҳисобида соф ҳолда азотли ўғит), суғориш ишлари амалга оширилади.
Икки хафтадан сўнг иккинчи марта ўғитлаш (1 га 100 кг ҳисобида соф ҳолда азотли ўғит), суғориш ишлари олиб борилади.
Зарарқунандаларга (маккажўхори парвонаси, кўсак қурти) қарши кимёвий воситалардан Карате 5% ли, Бульдок, Пантера препаратлари 200-300 мл/га ҳисобида 300 литр сувга ишчи эритмасини тайёрлаган ҳолда эрталаб сепилади. Биологик қурашда габрабракон, олтинкўзлардан фойдаланилади.
Ҳосилни йиғиштириб олиш. Пишиб етилган маккажўхори сўтаси қўл ёрдамида йиғиштириб олинади, пояси ўриб олиниб, даланинг ўзида қуритилган ҳолда боғлаб олинади. Супурги жўхори тўк қизил ранга киргандан сўнг қўл ёрдамида 80-90 см узунликда рўваклар кесиб олинади, қолган пояни ўриб далани ўзида қуритган ҳолда боғлаб олинади.
Қуритилган супурги жўхорилар маҳсус аппаратлар ёки маҳаллий усулда челак боғига қистирилган ҳолда уруғи ситиб олиниб, боғлашга тайёрланади.
1,5 метрда экилган супурги жўхоридан хўжалик учун ўта зарур бўлган 1 дона сифатли супурги олинади.
Қ.Азизов
www.iim.uz