QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Хоразм вилоятида “Хоразм вилояти шароитида аҳоли томорқа хўжаликларида ва асосий майдонларда сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштириш технологияси” мавзусида семинар ўтказилди.

  • 24.12.2020

Жорий йилнинг 23 декабрь куни Хоразм вилоятининг бир қатор туманларида Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан, фуқаролар йиғини раислари иштирокида семинарлар ташкил этилди.

Хоразм вилоятининг Шовот туманидаги 1-сон касб-ҳунар коллежида жами 133 нафар, шундан Гурлан туманидан 50 нафар, Шовот туманидан 55 нафар, Янгибозор туманидан 28 нафар фуқаролар йиғини раислари қатнашдилар.

Хива шаҳар "Ёшлар" меҳмонхонасида жами 140 нафар фуқаролар йиғини раислари қатнашди. Шундан, Янгиариқ туманидан 39 нафар, Хива туманидан 34 нафар, Хива шаҳридан 21 нафар, Қўшкўпир туманидан 51 нафар  фуқаролар йиғини раислари иштирок этди.

Семинар иштирокчиларига “Хоразм вилоятида аҳоли томорқа хўжаликларида ва асосий майдонларда сабзавот, полиз, картошка экинларини етиштириш” ва “Томорқа сабзавотчилиги” бўйича тавсияномалар тарқатилди.

Семинарлар давом этмоқда.

 

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти
илмий-ишлаб чиқариш маркази
Матбуот хизмати