QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Халқаро лойиҳани самарадорлиги ва натижадорлиги мухокама қилинди

  • 15.10.2020
Маълумки кейинги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан илм-фанни ривожлантириш, уни интеграциялаш, халқаро хамкорликни кенгайтириш масалаларига катта эътибор берилмоқда. Шоличилик илмий-тадқиқот институтида бу борада жуда катта амалий ишлар бажарилмоқда.
      Ўтган қисқа давр ичида институт шоличилик тармоғи ривожланган бир қатор хорижий мамлакатлар билан самарали хамкорлик йўлга қўйилди. Институтнинг бир нечта илмий ходимлари Хитой, Ветьнам, Япония ва Карея каби давлатларда малака ошириб қайтдилар. Шунинг билан баробарида хорижнинг етакчи илмий марказлари билан қўшма лойихалар тузилиб, амалга оширилмоқда.
   Жахонда тан олинган Кореянинг қишлоқ хўжалигини ривожлантириш администрацияси (RDA) KOPIA маркази ва Шоличилик илмий-тадқиқот институти билан хамкорликда “Шоли етиштириш технологиясини механизациялаш йўли билан такомиллаштириш ва юқори ҳосил олиш” мавзусида  2018-2020 йилларга мўлжалланган лойиҳа амалга ошмоқда.
2020 йил 13 октябрь куни KOPIA маркази ва Шоличилик илмий-тадқиқот институти хамкорлигидаги лойиҳани якуний баҳолаш бўйича кўргазмали семинар ташкил этилди. Корея қишлоқ хўжалигини ривожлантириш администрацияси (RDA) KOPIA маркази директори ва Шоличилик илмий-тадқиқот институти директори қ.х.ф.н. к.и.х. М.А.Саттаров семинар иштирокчиларига ушбу ҳамкорликдаги лойиҳанинг долзарблиги, аҳамиятига, натижадорлик хусусиятлари  тўғрисида батафсил маълумот бердилар.Тадбир давомида институт билан келгусида халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш масаласида фикр алмашдилар.
   Шу ўринда лойиха хақида қисқача маълумот бериб ўтиш ўринлидир. Лойиханинг мақсад: Шолини механизация ёрдамида кўчат усулида экиш самарадорлигини ўрганиш ва шу асосда харажатларни камайтириб юқори ҳосил олишни таъминлайдиган етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш. Шунингдек кўргазмали дала ташкил этиб, семинарлар ўтказиш ва ишлаб чиқаришга тавсия бериш.
Вазифалар:
1.Шоли кўчатларини етиштириш учун ихтисослаштирилган иссиқхонани ташкилэтиш;
2.Шоли кўчатини механизация ёрдамида экиш учун кўчатлар етиштириш; 3.Турли усуллар билан шоли етиштириш бўйича намойиш тажрибаларини ташкил қилиш.
4.Фермерлар ва қишлоқ хўжалиги ходимлари учун дала кунлари ва ўқув семинарларини ташкил қилиш.
5. Ходимлар малакасини ошириш.
 
 
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти
илмий-ишлаб чиқариш маркази
Матбуот хизмати