QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


AKIS маркази ташкил этилмоқда

  • 10.10.2020

Шиддат билан одимлаётган тараққиёт бугун барча соҳаларда инновацияни талаб қилмоқда. Жумладан аграр соҳанинг ҳам бугуни кечагисига асло ўхшамайди. Соҳага тадбиқ этилаётган янгиликлар натижадорликни ошираётгани айни ҳақиқат. Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида ташкил этилаётган янги тузилма – Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими (AKIS) ҳам аграр соҳа ривожига, шунингдек, тупроқ билан тиллашиб, эл ризқини яратувчи миришкору соҳибкорлар учун кўмакчи ташкилот бўлади. Мазкур марказ қишлоқ хўжалигига янги инновацион билим ва технологияларни кенг жорий этиш билан бир қаторда агрохизматлар ҳам кўрсатади. Кейинги босқичда (AKIS) марказлари республиканинг барча вилоятларида ташкил этилади ва улар ўртасида доимий алоқа ўрнатилади.

Бу ҳақда, жорий йилнинг 10 октябрь куни Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази Бош директори, академик Ботиржон Сулаймонов тизимдаги илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари билан бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилди. Шунингдек, йиғилишда (AKIS) тизими ва унинг фаолияти ҳақида батафсил тушунча берилиб, эндиликда фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш бўйича ишларни қандай ташкил этиш лозимлиги муҳокама қилинди.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти
илмий-ишлаб чиқариш маркази
Матбуот хизмати