QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


“Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳаси амалга оширилади

  • 07.08.2020

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Баҳодир Холиқов иштирокидаги брифингда Жаҳон банки томонидан ажратилган 500 миллион доллар кредит маблағларини ўзлаштириш бўйича шакллантирилган лойиҳаларнинг йўналиш ва компонентлари ҳақида маълумот берилди.

 

Унга кўра, “Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳаси қуйидаги йўналиш ва компонентларда амалга оширилади.

Қишлоқ хўжалигида давлат бошқаруви ва илмий тадқиқот институтларини трансформациси йўналиши доирасида лойиҳаларни ишлаб чиқишда фанни ривожлантиришга, илғор технологияларни жорий этишга устувор аҳамият қаратилган. Хусусан, жалб қилинаётган маблағнинг 87 миллион доллари қишлоқ хўжалиги соҳасидаги 10 та илмий-тадқиқот муассасаси, 4 та ихтисослашган марказ фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини яхшилашга ажратилади.

  Шунингдек, Марказий лаборатория тизимини йўлга қўйиш;

- Миллий Генбанкни ташкил этиш;

- Стратегик ва маркетинг таҳлил марказини ташкил этиш; - Намойиш майдонлари (демоучастка);

- Тренинг ва таълим Марказини ташкил этиш; 

- Кўчат, уруғ ва мева-сабзавотчилик йўналишида Савдо Марказини ташкил этиш ҳам кўзда тутилмоқда.   

Ҳар бир ИТИларга халқаро экспертларни ва маслаҳатчиларни жалб этиш (2021-2022 йиллар).

Бунда:

- Хитой Янглингдан - янги агротехнологиялар бўйича;

- АҚШдан лаборатория тизимлари бўйича;

- Ветнамдан шоличилик бўйича;

- Исроилдан сув тежамкор технологиялар ва тупроқ унумдорлиги бўйича;

- Кореядан мева-сабзавотчилик бўйича экспертлар таклиф қилинади.

ИТИлар ёш ҳодимларини хорижда малакасини ошириш ва қўллаб-қувватлаш (2021-2023 йиллар)

Бунда:

- Ҳар бир ИТИга янги ёш иқтидорли кадрлар ишга жалб этилади;

  - Мутахассисларни етакчи хорижий илмий марказларида малакасини ошириш ташкил этилади.

  - Ёш илмий изланувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича грант стипедиялари жорий қилинади.

Жаҳон банки томонидан ажратилаётган 70,5 млндоллар миқдоридаги маблағлар Республикамизда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими (AKIS)ни йилга қўйишга йўналтирилади.

Бунинг учун, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги “Агроинновация” давлат унитар корхонаси ва Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги “Ғўза уруғчилиги маркази” негизида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази ташкил этилади, бунда Жаҳон Банкининг 10-12 миллион доллари миқдоридаги маблағлардан фойдаланилади.

Жаҳон банки иштирокидаги «Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини  модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш орқали қуйидаги натижаларга эришилади:

- Қишлоқ хўжалигида амалий тадқиқот ва ишланмалар 50 фоизга ортади;

- Элита ва супер элита уруғ ва кўчатлар ишлаб чиқариш хажми 2 баробарга ошади

- 1 млн гектар майдонни агротехнологик картограммалари янгиланади;

- Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган экин майдонларини 50 фоизга ортади;

- Йилига 15 мингта хўжаликларга (фермерлар ва тадбиркорлар) хизмат кўрсатилади ва улар фаолиятида янги технологияларни жорий этилади;

- 30  мингдан ортиқ хўжаликлар кооперация ва самарали ҳамкорлик занжирида иштироки таъминланади;

- 12 минг гектар интенсив боғлар барпо этилади, ҳар йили 22-24 млн. доллар қийматдагиимпорт қилинаётган 6-8  млн. дона интенсив кўчатлар маҳаллий кўчат ҳисобига қопланади ҳамда ички бозор тўлиқ таъминланиб 15-20 млн. долларлик экспорт имконияти яратилади;

-Тайёр ҳолда хўжаликларга бериладиган 1000 дан ортиқ итенсив боғ эгалари 3 йил давомида назарий ва амалий билимга эга бўлади, Республикада миллий амалиётчи агрономлар мактаби яратилиб, хорижлик агрономларга бўлган талаб кескин қисқаради;

- Ҳудудларда 5 та йирик агрологистика комплекслари барпо этилади ва улар орқали етиштирилган мева-сабзавотларнинг камида 50 фоиз сотилади;

- 40 минг тонналик музлаткичли омборхоналар ва 60 минг тонна қувватдаги қайта ишлаш корхоналари ишга туширилади;

- Мева-сабзавотлар экспортининг йиллик ўсиши қўшимча 400 млн долларга ошади;

- 16 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади;

- Жаҳон банкидан олинган қарз муддатида (30 йил) маблағлар 4 марта айланади ва 1,2 млрд долларлик самара беради.