QISHLOQ XO`JALIGI VA
OZIQ-OVQAT TA`MINOTI
ILMIY-ISHLAB CHIQARISH MARKAZI

FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


  • 02.11.2020

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда Вазирлик Марказий аппаратида мавжуд бўлган бўш лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан таъминлаш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади.

✅Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 
“Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” 
vacancy.argos.uz (https://vacancy.argos.uz/) орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

✅ Қишлоқ хўжалиги вазирлигида мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб,  сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.  

????Номзод бир вақтнинг ўзида 3 та бўш лавозим учун ариза билан мурожаат этиши мумкин.

✅Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади. 

????Танлов тўғрисидаги батафсил  маълумотлар билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий сайти agro.uz (http://agro.uz/)  ҳамда 
+998 71 263-03-36, 260-36-87  телефон рақамлари орқали билиб олишингиз мумкин.

✅Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатлар 2020 йил 20 октябрдан 6 ноябргача қабул қилинади.  

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш вақти ўтгандан сўнг юборилган ариза қабул қилинмайди ҳамда ҳужжат эгалари танловда иштирок эта олмайди.