O'ZBEKISTON QISHLOQ XO'JALIGI
ILMIY-ISHLAB CHIQARISH MARKAZI

FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati

Batafsil...

  • 16.04.2018

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИЛМИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАРКАЗИ

ДОН ВА ДУККАКЛИ ЭКИНЛАР ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ҚАШҚАДАРЁ ФИЛИАЛИ

“Ўзбекистон Республикасида 2018 йилда халқаро ва республика миқёсидаги илмий ва илмий-техникавий анжуманларни ўтказиш тўғрисида”

Халқаро илмий-амалий конференцияси

АХБОРОТ ХАТИ

14-15 май 2018 йил, Қарши

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 март “Ўзбекистон Республикасида 2018 йилда халқаро ва республика миқёсидаги илмий ва илмий-техникавий анжуманларни ўтказиш тўғрисида” 178-Ф-сон Фармойишига кўра Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Қашқадарё филиалида 2018 йил 14-15 май кунлари “Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида бошоқли дон экинлари селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологияларининг ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.

Конференциянинг мақсади: Республикада жумладан, жанубий минтақаларда донли ва дуккакли экинлар селекцияси ва уруғчилик тизимини ривожлантириш, иннавацион агротехнологияларини такомиллаштириш, тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича халқаро тажрибалар алмашиш, шунингдек, соҳага алоқадор мутахассислар, талабалар ва фермер хўжаликлари раҳбарларини амалга оширилаётган илмий-тадқиқотлар билан таништириш ҳамда соҳани ривожлантириш учун илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Анжуманга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Ўздонмаҳсулот компанияси, Ўздавуруғназаротмаркази ва вилоят бўлимлари, Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, ЎзАгрокимёхимоя АЖ ва вилоят бўлимлари, Республика бошоқли дон экинлари уруғчилиги маркази, Давлат нав синаш комиссияси ва худудий бўлимлари, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ва вилоят бўлимлари, Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаларининг мутахассислари, Республикада уруғчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари раҳбарлари, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилар, иқтидорли талабалар таклиф этилади.

КОНФЕРЕНЦИЯ ЙЎНАЛИШЛАРИ

1-Шўъба. Бошоқли дон экинлари селекцияси, уруғчилиги ва ривожлантириш истиқболлари;

2-Шўъба. Дон ва дуккакли экинларни етиштириш, сақлаш ва қайта ишлашда инновацион технологияларни қўллаш, уларни такомиллаштириш усуллари;

3-Шўъба. Донли экинлар етиштиришда бегона ўт, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашишнинг истиқболли усуллари;

 

         Конференциянинг ишчи тиллари: ўзбек, рус ва инглиз.

 

КОНФРЕНЦИЯ МАТЕРИЛЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

  1. Материалларда мавзунинг долзарблиги ва тадқиқот мақсади аниқ кўрсатилиши, тушунарли ва равон баён этилиши, охирида эса илмий ва амалий тавсиялар тарзида хулосалар берилади;
  2. Илмий мақола матни саҳифаланмаган бўлиб, унинг электрон нусҳаси Word дастурида, Times New Roman, шрифтининг 14 кегел катталигида 3-5 бет оралиғида (ва тўлиқ бетларда) бўлиши лозим. Муаллифлар ҳавола қилинган шаклда ўзлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этишлари талаб этилади.
  3. Илмий мақолалар матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ҳажмдаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2 см., чапдан 3 см., ўнгдан 1,5 см. жой қолдириб, бир нусхада расмийлаштирилган бўлиши лозим. Мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилиб, 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг исми ва отасининг исмини бош ҳарфлари ҳамда фамилияси ёзилади, 1 интервалдан кейин ташкилот (иш ёки ўқиш жойи) кўрсатилади. Сўнгра 1,5 интервал қолдирилиб, матннинг мазмуни 1,5 интервалли қаторларда ёзилади.
  4. Илмий мақолалар мавзуси, калит сўзлар, аннотация ўзбек, рус ва инглиз тилларида келтирилиши шарт.
  5. Илмий мақолаларни расмийлаштириш (формулаларни ёзиш, жадвалларни тузиш, грекча, лотинча, катта ва кичик ҳарфларни ажратиш, сўзларни қисқартириш, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва бошқалар) илмий журналлар учун қабул қилинган тартибда бажарилади.
  6. Биринчи саҳифанинг чап бурчагига тезис мазмунига мос УДК индекси қўйилади.

Материаллар қоғоз ва электрон вариантда эксперт хулосаси билан бирга (e-mail: ddeitiqfkonf18@mail.ru электрон манзили бўйича) белгиланган қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилган ҳолда 2018 йилнинг 4 май кунига қадар ташкилий қўмитага тақдим этилади. Электрон вариантда битта файлда фақат битта материал бўлиши керак. Электрон вариантдаги файлнинг номи бош муаллифнинг фамилияси ва шўъба рақамидан иборат бўлиши керак. Масалан: Абдуазимов А. 2-шўъба.rtf

Файл.RTF форматида сақланиши лозим.

Қоғоз ва электрон вариантдаги матнлар бир хил бўлиши шарт.

Босма шаклдаги мақола бетлари қалам билан кўрсатилади, электрон вариантда эса бетлар номери қўйилмайди.

 

Конференция иштирокчиси ҳақида маълумотлар:

Муаллифнинг Ф.И.Ш. ________________________________________________

Илмий даражаси, унвони ______________________________________________

Лавозими ___________________________________________________________

Ташкилот номи ______________________________________________________

Почта орқали аълоқа манзили __________________________________________

____________________________________________________________________

Тел: ________________ Факс:__________________ E-mail__________________

Маъруза тури _______________________________________________________

(Ялпи мажлисда, шўъба йиғилишида)

Шўъба йўналиши __________________________

Маъруза мавзуси:____________________________________________________

___________________________________________________________________

Ҳаммуаллифлар Ф.И.Ш. ______________________________________________

Сана: __________________ Имзо: ____________________

 

Қўшимча маълумотлар учун манзил: 180100 Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Бешкент йўли 3-км, Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиали. Тел: (0375) 228-04-60, Факс: (0375) 228-00-17  e-mail: urugchilik@mail.ru

Масъуллар:

ДДЭИТИ Қашқадарё филиали – Ғ.Узақов (98) 777-27-45, А.Абдуазимов  (93) 902-23-94,

 

Мақола кўрсатилган талабларга жавоб бермаган ҳолда, таҳрир ҳайъати мақолани чопэтмаслик ҳуқуқига эга.