НАЦИОНАЛЬНЫЙ ЦЕНТР ОБРАЗОВАНИЯ И
ИННОВАЦИЙ В СЕЛЬСКОМ ХОЗЯЙСТВЕ
OБРАЩЕНИЯ  ГРАЖДАН

Fuqarolarning murojaati


Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказидан бир гуруҳ ходимлар “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.

  • 31.08.2021

31 август куни Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари-Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори Алишер Тўраев сўзга чиқиб, барчани қутлуғ айём билан самимий табриклади.

Қишлоқ хўжалиги тизимида ўз  самарали меҳнати, соҳани ривожлантиришга қўшиб келаётган ҳиссаси учун бир гуруҳ ходимлар “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.

 

 

Фурсатдан фойдаланиб, Миллий марказ жамоаси юртдошларимизни Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан чин дилдан табриклайди. Уларга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ҳамда хонадонларига тинчлик - хотиржамлик, файзу - барака тилайди.