НАЦИОНАЛЬНЫЙ ЦЕНТР ОБРАЗОВАНИЯ И
ИННОВАЦИЙ В СЕЛЬСКОМ ХОЗЯЙСТВЕ
OБРАЩЕНИЯ  ГРАЖДАН

Fuqarolarning murojaati


Кластерлар ўз фаолиятларини илм билан боғлаган ҳолда олиб боради

  • 09.12.2020

Жорий йилнинг 9 декабрь куни Тошкент давлат аграр университетида олимлар ва қишлоқ хўжалиги кластерлари рахбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашувда Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокими, тумандаги йирик агрокластерлар рахбарлари, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази мутасаддилари, Аграр университети профессор ўқитувчилари ва илмий-тадқиқот муассасалари олимлари иштирок этдилар.

Семинарда олимлар ўзларининг ишланмалари ва илмий изланишлари натижалари, уларнинг натижадорлиги тўғрисида тушунтиришлар бердилар. Ишланмалар кластер рахбарларида катта қизиқиш уйғотти. 

Учрашув якунида кластерлар рахбарлари ишланма муаллифлари ҳамда илмий тадқиқот институлари билан ҳамкорлик қилиш бўйича шартномалар тузилди. Дўстлик туманидаги кластер қошида худудий илмий марказ ташкил этиш бўйича келишиб олинди.

 

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти
илмий-ишлаб чиқариш маркази
Матбуот хизмати