Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази тизимидаги илмий-тадқиқот муассасаларида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан стажёр-тадқиқотчиликка 2021 йил учун квота ажратилди.
Стажёр-тадқиқотчи сифатида ўқишни ҳохловчилар жорий йилнинг 6 декабрь санасига қадар Инновацион ривожланиш вазирлигининг phd.innovation.uz сайти орқали ҳужжат топширишлари мумкин.
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази тизимидаги илмий-тадқиқот муассасаларида стажёр-тадқиқотчиликка 2021 йил учун ажратилган квота ҳақида
МАЪЛУМОТ
№
|
Илмий муассасалар номи
|
Ажратилган квота
|
1
|
Пахта седекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти
|
1
|
2
|
Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти
|
2
|
3
|
Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Қашқадарё филиали
|
3
|
4
|
Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Ғаллаорол илмий-тажриба станцияси
|
2
|
5
|
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти
|
3
|
6
|
Сабзавот-полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти
|
3
|
7
|
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти
|
2
|
8
|
Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти
|
2
|
9
|
Шоличилик илмий тадқиқот-институти
|
2
|
|
Жами:
|
20
|
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти
илмий-ишлаб чиқариш маркази
Матбуот хизмати