НАЦИОНАЛЬНЫЙ ЦЕНТР ОБРАЗОВАНИЯ И
ИННОВАЦИЙ В СЕЛЬСКОМ ХОЗЯЙСТВЕ
OБРАЩЕНИЯ  ГРАЖДАН

Fuqarolarning murojaati


Жиззах вилоятининг бир қатор туманларида кўргазмали дала семинарлари ташкил этилди

  • 17.11.2020

Жиззах вилоятининг Зомин, Дўстлик, Шароф Рашидов, ва Арнасой туманларида  Дон ва дукакли экинлар илмий тадқиқот институти Ғаллаорол илмий-тажриба станцияси олимлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган кузги бошоқли дон экинлари етиштиришда бажарилиши лозим бўлган агротехник тадбирларни (суғориш, озиқлантириш ва бошқа) амалга оширилиши бўйича кўргазмали семинарлари ташкил этилди.

Семинарда туман ҳокимяти вакиллари, тажриба станцияси илмий ходимлари ҳамда туманлардаги кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Семинарда туманларда келгуси йил ҳосили экилган бошоқли дон экинларининг ҳозирги пайтда парваришида бажарилиши лозим бўлган агротехник тадбирлар бўйича тавсия ва таклифлар берилди.

 

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти
илмий-ишлаб чиқариш маркази
Матбуот хизмати