НАЦИОНАЛЬНЫЙ ЦЕНТР ОБРАЗОВАНИЯ И
ИННОВАЦИЙ В СЕЛЬСКОМ ХОЗЯЙСТВЕ
OБРАЩЕНИЯ  ГРАЖДАН

Fuqarolarning murojaati


ҲАМКОРЛИК РИШТАЛАРИ МУСТАХКАМЛАНМОҚДА

  • 14.11.2020

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази Бош директори Б.Сулаймонов ҳамда Жанубий Кореанинг “IRO ENGINEERING” кампанияси деректори Че Пун Жун ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди. 

Мазкур компания Кореанинг иссиқхоналар қуриш ва модернизация қилиш бўйича етакчи компанияларидан бири ҳисобланади. Компания халқаро лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида иссиқхоналар қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича ФАО халқаро ташкилоти лойиҳаси доирасида инвестиция киритиш истаклари борлигини билдирди.

Ушбу лойиҳа мавжуд, эскирган иссиқхоналар энг замонавий ускуналар билан модернизация қилиш ва мутахассислар малакасини оширишни ўз ичига олади.
Учрашуш самимий руҳда ўтиб икки томон имкониятлари ўрганилди. “IRO ENGINEERING”  компанияси раҳбариятига Ўзбекистонда ташкил этилаётган АКИС марказлари имкониятлари вазифалари ҳақида тушунча бериб ўтилди. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун АКИС марказларида барча шароит ва имкониятлар етарли эканлигини инобатга олиб бошланғич ишларни айнан АКИС марказларида ташкил этиш мақсадга мувофиқ эканлиги айтиб ўтилди.

 

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти
илмий-ишлаб чиқариш маркази
Матбуот хизмати