НАЦИОНАЛЬНЫЙ ЦЕНТР ОБРАЗОВАНИЯ И
ИННОВАЦИЙ В СЕЛЬСКОМ ХОЗЯЙСТВЕ
OБРАЩЕНИЯ  ГРАЖДАН

Fuqarolarning murojaati


Аграр соҳада Исроил давлати билан ҳамкорлик

  • 03.08.2020

Ўзбекистон Республикасининг Исроилдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Феруза Маҳмудова, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Хорижий алоқалар ва инвестицияларни жалб қилиш сектори мудири Шоди Нишонов, Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори Бекмурод Турдишев ва бир қатор масъул мутахассислар иштирок этган тадбирда, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази Бош илмий котиби Норқул Хушмотов  соҳа олимлари томонидан яратилган пахтачилик, сабзавот, дон ва дуккакли экинлар ҳамда қишлоқ хўжалигининг бошқа йўналишларида амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот берди.

Хусусан, қишлоқ хўжалиги илми соҳасидаги муаммолар, жумладан, пахта хомашё экспортидан кўра, чигит экспорти даромадли бўлиши алоҳида тўхталиб, уруғ экспорт қилиш тизими етарлича шаклланмагани, бу борада Исроил тажрибасини ўрганиш лозимлиги ва ёш кадрларни соҳанинг замонавий лаборатория жиҳозларидан фойдаланиш бўйича кўникмасини ошириш, ҳамда ташкил этилган курсларига жўнатиш лозимлиги таъкидланди.

Видеомулоқот давомида  Ф.Маҳмудова қишлоқ хўжалиги бўйича  Исроилда амалга оширилаётган ишлар ҳамда тажрибалар ҳақида айтиб ўтди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро вилоятлари каби иқлими қурғоқчил ҳудудларида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, мамлакатимизда агроном мутахассисларининг етишмовчилиги ва бу борада Исроил олимлари ва мутахассислари тажрибаларидан унумли  фойдаланиш борасида ўз фикрларини билдирди.

Шу билан бирга, соҳада Исроил давлати илмий-тадқиқот муассасалари олим ва мутахассислари билан музокаралар олиб бориш, ёш олим ва мутахассисларимизни ўқув курсларига иштирок этишни ташкил қилиш юзасидан муҳим вазифалар белгиланди.

Мулоқот давомида билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида, фермерларга хизмат кўрсатадиган мутахассислар, ўсимликларни ҳимоя қилиш, касалликларга қарши курашиш, экспортбоп маҳсулотларни етиштиришдан уни сотишгача, маркетинг каби соҳаларда хизмат кўрсатадиган малакали мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар берилди.