НАЦИОНАЛЬНЫЙ ЦЕНТР ОБРАЗОВАНИЯ И
ИННОВАЦИЙ В СЕЛЬСКОМ ХОЗЯЙСТВЕ
OБРАЩЕНИЯ  ГРАЖДАН

Fuqarolarning murojaati


Қишлоқ хўжалигида жорий йилда амалга оширилаётган ислоҳотлар муҳокама этилди

  • 15.07.2020

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан аграр соҳада 2020 йил I ярим йилликда амалга оширилган ишлар ҳамда II ярим йилликда кутилаётган натижалар, соҳадаги камчилик ва муаммолар, инвестиция ва экспорт прогноз кўрсаткичлари ижроси юзасидан видеоконференция шаклида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Барноев олиб борди. Унда Вазирликдаги бошқармалар, агентликлар, марказлар, илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари ва бошқа масъул ходимлар иштирок этишди. Унда асосий эътибор қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қисқа ва узоқ муддатли ислоҳотларни амалга ошириш юзасидан “Қишлоқ хўжалигини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси” доирасида, бир қатор ислоҳотлар амалга оширилганига тўхталиб ўтилди.

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев соҳада амалга оширилган ишларга тўхталар экан, жорий йилда кутилаётган натижалар, жумладан, I ярим йилликда қишлоқ хўжалигида эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини ва маҳсулот етиштирувчилар манфаатдорлигини ошириш, инвестицияларни кенг жалб қилиш ҳисобига қўшимча иш ўринларини яратиш бўйича вазирлик томонидан жами 54 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилганини билдирди. Шундан 2 та қонун, 18 та Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, 31 та Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишлари ҳамда 3 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Шунингдек, Қишлоқ хўжалигини 2020 йилгача ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш, Доривор ўсимликлар етиштириш, Органик ишлаб чиқаришни ривожлашлантириш ҳамда Стратегик таҳлил, статистика ва рақамлаштириш бўйича алоҳида бошқармалар ташкил этилди. Фермер хўжаликларида 2 млн 967 минг гектар асосийва 858,5 минггектар такрорий майдонларга  қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш ва агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли ўтказиш орқали ҳосилдорликни ошириш белгиланди.

Жумладан, агротехник тадбирларни ўзвақтида ва сифатли ўтказиш, қўшимча озиқлантириш ҳисобига ҳосилдорликни пахтада 10 центнерга, ғаллада 20 центнерга ошириш режалаштирилган. Бундан ташқари, ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми жорий йилнинг I ярим йилида 84,8 триллион сўмни ташкил этиб, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 103 фоиз ўсишга эришилди. Жорий йилниг 1 июль ҳолатига жами 6 миллион тонна мева-сабзавот етиштирилди. Шу каби бошқа тармоқларда ҳам яхши натижаларга эришилган. Бугунги кунда 2020 йил ҳосили учун жами 1 млн 34 минг гектар майдонда ғўза парваришланмоқда.

Шу биланбирга, соҳадаилм-фанни ривожлантириш доирасида тизимдаги илмий-тадқиқот институтлари олимлари томонидан 19 та патент олиниб, соҳа олимлари яратган 9 та янги нав ва дурагайлари (сабзавотларнинг 7 та ва 2 та дурагай) давлат реестрига киритилди.

Йиғилишда иштирокчилар томонидан жорий йилнинг иккинчи ярмида амалга оширилиши зарур бўлган вазифаларга ҳам тўхталиб ўтилди. Хусусан, қишлоқх ўжалиги тизимини рақамлаштиришни, “ақлли қишлоқ хўжалиги” дастурини ва инновацион технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш тизими яратилади. Соҳага инвестиция киритиш бўйича Халқаро молия институтлари маблағларини жалб этиш ва ўзлаштириш таъминланади.

Ўз навбатида юқоридаги ишларни бажаришда 2020 йилда вазирлик раҳбарияти томонидан амалга ошириладиган аниқ вазифалар белгилаб олинди. Вазирлик ва унинг тизимидаги Агентликлар ва илмий муассалалар томонидан Президент томонидан аграр соҳани ислоҳ қилиш бўйича қабул қилинган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини жойларга чиққан ҳолда маҳаллий ҳокимликлар, фермерлар, агрокластерлар, қайтаишловчи, экспортёр ҳамда хизмат кўрсатувчи ва таъминотчи корхоналарга ёритиб берилади ва амалда ижроси таъминланади.

Иштирокчилар томонидан соҳадаги мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича келишиб олинди. 

 

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти
илмий-ишлаб чиқариш маркази 
Матбуот хизмати