Cурхондарё вилоятининг тоғ ва тоғ олди туманларида мевали боғларни жойлаштириш ва етиштириш технологияси
Сурхондарё вилоятининг тупроқ-иқлим шароити. Сурхондарё воҳаси Ўзбекистоннинг энг жанубида жойлашган. У ўз ичига Сурхон – Шеробод водийсини ва унинг атрофини ўраб турган тоғларни олади. Ўлка шарқдан ва шимоли – шарқдан Боботоғ ва Ҳисор тоғлари орқали Тожикистон билан чегараланади, чегара Чақчар ва Бойсун тоғлари орқали ўтади. Ғарбда Туркманистон билан бўлган чегара Кўҳитанг тоғининг сувайиргич қисмидан ўтади.
Жанубда чегара Афғонистон билан Амударё орқали ўтган давлат чегарасига тўғри келади. Вилоят денгиз сатҳидан 300-4688 метргача баландликда жойлашган. Шимолдан – жанубгача 200 км ғарбдан шарққа 160 км га чўзилган.
Сурхондарё воҳасининг иқлими қуруқ субтропик иқлим. Лекин атрофидаги тоғларга кўтарилган сари иқлим ўзгаради. Ўлканинг текислик қисмида ёз серқуёш, иссиқ ва қуруқ, тоғ томон кўтарилган сари ҳарорат пасайиб боради. Қиш қисқа ва илиқ, лекин атрофдаги тоғларда совуқроқ бўлади. Ёзда ўлканинг текислик қисми жуда исиб кетади. Июлнинг ўртача ҳарорати Деновда +28,2 0С , Шерободда +32,1 0С га етади. Ёзда ҳаво ҳарорати Термизда +500 С га кўтарилганлиги кузатилган. Бу Республикамизда қайд қилинган энг юқори ҳароратдир.
Қиш воҳанинг текислик қисмида илиқ бўлиб, январнинг ўртача ҳарорати Шеробод ва Термизда +2,80 С га тенг. Лекин атрофдаги тоғларнинг 2500-3000 м баландликларида январнинг ўртача ҳарорати -60 С дир. Баъзан қишда совуқ ҳаво массалари тоғлардан ўтиб, текислик қисми ҳароратини пасайтириб юборади. Шундай кезларда ҳаво ҳарорати -200-250 С гача пасаяди.
Сурхондарё воҳасида ёғинлар нотекис тақсимланган. Жанубий туманлардаги текисликларга энг кам ёғин (йилига 133-230 мм) тушади, лекин тоғ ёнбағирлари бўйлаб кўтарилгач ёғин миқдори ортиб, 500-600 мм га етади. Ҳисор тоғларининг жанубий ёнбағирларига 800-900 мм гача ёғин тушиши мумкин йиллик ёғиннинг кўп қисми қишда (46-48 фоиз) ва баҳорда (43-44 фоиз) ёғади. Куз ойларига йиллик ёғиннинг 8-10 фоизи ёз фаслида эса атиги 1-2 фоизи тўғри келади.
Сурхондарё вилоятининг табиий географик жойлашуви бўйича денгиз сатҳидан 500 метр баландликгача бўлган жойларида оч бўз тупроқ тарқалган. Ер ости сувлари ер юзига яқин бўлган жойларда шўрланган бўз тупроқ учрайди. Сурхондарё ва Шеробод дарёларининг баъзи жойларида аллувиал – ўтлоқ ва ботқоқ тупроқлар учраса, жанубий қисмидаги қум массивларида қумли ва қумлоқ тупроқлар учрайди. Ўлканинг 500 м дан 1200м баландликкача қисмида оддий ва тўқ тусли бўз тупроқлар тарқалган Бундай тупроқлар кўп жойларда ўзлаштирилиб маданий бўз тупроққа айлантирилган.
Сурхондарёнинг денгиз сатҳидан 1500-2500 м дан баландда бўлган тоғ ёнбағирларида тоғ-жигарранг тупроқлар тарқалган бўлиб, таркибидаги чиринди миқдори 4-6 % га боради. 2500 м дан юқорида яйлов минтақаси бошланиб тоғ-ўтлоқ, ўтлоқ, ўтлоқ – ботқоқ тупроқ учрайди.
Иқлим хусусиятлари бўйича Сурхон воҳасининг суғориладиган ерларини иккита қишлоқ хўжалик минтақасига ажратиш мумкин.
Бўз тупроқлар минтақаси - Тоғ олди ва тоғ таги текисликларидан иборат бўлиб, унга Сариосиё, Узун, Денов, Олтинсой, Шўрчи, Бойсун туманлари ва Қумқўрғон туманининг шимолий қисмлари киради.
Саҳро чўл минтақаси - Саҳро паст текисликларига Қумкўрғон туманининг жанубий қисми, Бандихон, Қизириқ, Жарқўрғон, Шеробод, Музработ, Ангор ва Термиз туманлари киради. Бу туманлар ҳудудида суғориладиган ўтлоқлашиб бораётган тақирсимон тупроқлар ҳосил бўлган.
Сўнгги йилларда вилоятда боғдорчилик соҳасига катта эътибор берилмоқда. Академик М.Мирзаев номли БУваИТИнинг Сурхондарё илмий-тажриба станциясида 100 минглаб турли хил мевали кўчатлар етиштирилса уларни вилоят хўжаликларига экиб, боғ ва токзорлар яратишда тажриба станцияси илмий ходимлари яқиндан амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.
Тажриба станциясида етиштирилган манзарали ва хвойин кўчатлари ҳам вилоят туманларини кўкаламзорлаштиришда муҳим аҳамият касб этмокда.
Сурхондарё вилоятининг иқлими мавсумий бўлиб, мавсумга қараб ўзгариб туради. Вилоятда субтропик экинлардан анорни катта майдонларда етиштириб, баъзи ҳудудларда қиш мавсумида кўммасдан юқори ҳосил олиш имконияти мавжуд эди. Сўнгги йилларда бу имконият йўқга чиқмоқда, чунки баъзи йиллари ҳаво ҳароратининг кетма – кет -17-20С0 га тушиб кетиши вилоятда анорзорларнинг совуқдан қаттиқ зарарланишига олиб келди, натижада анор етиштириш кескин камайиб кетди. Вилоятнинг иқлими қуруқ – контенентал, тез ўзгарувчан хусусятига эга.
Сурхондарё вилоятининг тоғ ва тоғ олди текисликларига Олтинсой, Денов, Сариосиё, Бойсун, Қумқўрон ва Шўрчи туманлари киради. Бу туманлар денгиз сатҳидан 450 м.дан 1000 м.гача баландликда жойлашган.
Вилоятнинг иқлими вегетатив даврининг узунлиги, ёзнинг қуруқ ва иссиқлиги, ҳамда қишнинг илиқлиги билан ўзига хос характерга эга.
Денгиз сатҳидан 1000 м. баландликда ҳавонинг максимал ҳарорати воҳадагига нисбатан 5-6° паст, ҳамда ёғингарчилик миқдори кўп бўлади. Қишда эса кучли совуқлар камдан-кам кузатилади. Одатда қишки совуқ 7-8° дан ошмайди.
Вилоятда кучли совуқлар 14-15°, бу субтропик ўсимликлар учун критик (кескин) ҳарорат бўлиб, бутун ер устки қисми совукдан зарарланиши мумкин, бу ҳолат 8-10 йилда бир такрорланиши қайд этилган.
Субропик экинлардан хурмо ва анор вилоятнинг Сариосиё туманианида энг кўп 35 % гача майдонни эгаллаган. Бундан ташқари субтропик экинлар жойлашиши бўйича вилоятнинг Термиз, Жарқўрғон туманлари текисликларида ва Денов, Олтинсой туманлари тоғ ва тоғ олди ҳудудлари катта аҳамият касб этади.
Сўнгги йилларда вилоятда субтропик экинлар майдонининг кескин ўсиши кузатилмоқда, чунки, кўпгина хўжаликларда субтропик экинлар мевачилигига ихтиёрий қизиқиш уйғонмоқда. Бу мевачилик тури иқтисодий самарадор ва юқори рентабелли тармоқлардан бири ҳисобланмоқда.
Қишлоқ хўжалигининг бу тармоғи об-ҳаво иқлим шароити қулай келган йилларда вилоятнинг барча туманларида яхши ривожланади ва юқори самара беради.
Бизнинг фикримизча, шарқ хурмосининг районлаштирилган навлари Денов, Олтинсой, Шўрчи, Сариосиё ва Узун туманларининг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида экиш учун яроқли ҳисобланади, чунки бу ҳудудларда юқори самарадорликка эришилмоқда.
Сариосиё туманининг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида шарқ хурмосидан 120-150 центнергача ҳосил олинмоқда.
Об-ҳаво шароити қулай келган йилларда хурмо дарахтлари яхши парваришланиб, агротехник талабларга тўлиқ риоя қилинса, ундан 1,5-2,0 баробар юқори ҳосил олиш мумкин.
Шу гуманнинг «Дашнобод» СФУдаги катга майдонларида анорнинг «Қозоқи» (кўк анор) ва «Қизил» навлари етиштирилиб, юқори ҳосилдорликка эришиб келинмоқда.
Вилоятнинг жанубий ҳудуди чўл текисликлари ва шимолий тоғ ва тоғ олди қисмлари мевали экинларнинг заҳирасига эга.
Тоғ ва тоғ олди массивларини ўзлаштириш иқгисодий жиҳатдан қулай, чунки, уларни суғориш учун сув билан таъминлаш осон. Ресурс тежамкор технологиядан фойдаланиб, сув заҳираларини тежаб, кўп маблағ сарфламасдан катта аҳамиятга эга бўлган сифатли мевалар етиштириш имконияти бор.
Ҳозирги вақтда вилоят бўйича мевали боғларнинг ўртача ҳосилдорлиги гектарига 45-50 центнерни ташкил қилмоқда. Мевали дарахтларни парваришлаш технологиясини сақлаган ҳолда боғлардан олинадиган ҳосилдорликни 2,5-3 баробарга оширса бўлади. Масалан, Олтинсойнинг «Вахшивор» СФУда ноқдан гектарига 120- 130 ц, олмадан 80-100 центнердан ҳосил олинди. Сариосиё тума- нининг «Дашнобод» СФУда шарқ хурмосидан гектарига 120 ц. дан 150 центнергача ҳосил олинганлиги фикримиз далилидир.
Станциянинг экспериментал базасида (Денов т.) шарқ хурмосидан гектарига 200-250 центнергача ҳосил олинганлиги кузатилган.
Бизнинг кўп йиллик кузатишларимизга кўра, янги ўзлаштирилган тоғ ва тоғ олди массивларида ишлаб чиқариш экинлари анор, хурмо, беҳи, нок, олча, олхўри, гилос ва шафтолиларнинг районлаштирилган навларини экиш мақсадга мувофиқдир.
Тоғли ҳудудларда денгиз сатҳидан 1000-1500 метр баланддикда олма боғлар (ёзги, кузги, қишки навлар) нок (ёзги, кузги, қишки навлар) ўрик, олча, олхўри ва бошқа турдаги мева турларини етиштириш мумкин.
Олтинсой, Сариосиё ва Бойсун туманлариниг тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 1200-1300 метр баландликда ёнғоқ мевали экинларини етиштириш мақсадга мувофиқ, лекин бу массивларда ёнгоқ мевали дарахтлар агропарваришга серталаб эмас, чунки дарахтлар бу массивларда табиат намлигидан яхши озиқланади. Янги кўчатлар экилиб, боғ барпо қилинса, тез тутиб кетади ва юқори маҳсулдор маҳсулот беради. Олинган маҳсулот транспортабеллиги юқори ва узоқ сақаланади. Шунинг учун уларни ташиш тоғ шароитида ҳам енгил бўлади.
Ҳозирги вақгда вилоят бўйича ёнғоқ мевали боғлар 330-340 гектарни ташкил этади. Шундан 90 гектари Олтинсой туманида, 42 гектари Денов ва 110 гекгари Сариосиё гуманининг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида жойлашган.
Истиқболли ёнғоқмевали дарахтлар 2,0-2,5 минг гектардан кам бўлмаган қуруқ қиялик ерларни эгаллаши мумкин.
Вилоятнинг тоғ ва тоғ олди туманларида боғдорчиликни ривожлантиришнинг асосий технологияси
Боғ ташкил қилинадиган бу майдонни рельефи бўйича ҳар хил кўринишда бўлади. Адирликлар, мураккаб конфигурацияли ерлар, қиялик бўйича ҳар хил йўналишли ер майдонлари денгиз сатҳидан турли хил баландликда жойлашган бўлиши мумкин.
Шу сабабли фақатгина ер майдонини танлаш эмас, балки қандай усулда боғни ташкил қилиш ҳақида ҳам тўғри қарор қабул қилиш зарур.
Экиш олдидан ерни тайёрлашда майдонни бегона нарсалардан тозалаш алоҳида дарахтлар ва буталар бўлса қазиб олиб ташлаш, ер майдонининг устки қисмини текислаш ва бошқа мелиоратив ишларни бажариш лозим. Бундан ташқари органик ва минерал ўғитлар бериб, плантаж плугда ағдариш керак. Кўп қиялик ерларни терасса қилиб тайёрлаш зарур.
Майдоннинг устки қисмини текислашда аста-секинлик билан суғориш ва техника билан ишлашга шароит яратиш керак.
Ерни экишга тайёрлашнинг усулларидан бири уни плантаж плуг ППН-50 билан 50-60 см чуқурликда ҳайдаш, гекгарига 50-60 тонна органик ўғит ва 120-150 кг фосфорлик ўғитлар (бошланишга) бериб, сўнгра РУМ-3, Т-ПТУ ёки ПТУ-4 агрегатлари ёрдамида текислаш зарур.
Ерни плантаж плуг билан чуқур қилиб ҳайдаш ишлари экин экилишидан 2-3 ой олдин бажарилиши керак, чунки бу тадбир тупроқда намликнинг юқори тўпланиши ва бир хил тарқалишига омил бўлади.
Тупроқни дарахт экишга тайёрлаш усули лалми ерларда албатта, жуда зарур, чунки бу кўчатларнинг тўлиқ тутишига биринчи йилдан бошлаб тез ўсишига ва эртароқ ҳосилга киришига ёрдам беради.
Эрта баҳорда тайёрланаётган ер чуқур чизел қилиниб, бир вақтнинг ўзида борона тортилади, шундан сўнг режа олиниб, разветка қилинади.
Қияликлар 8° гача бўлса, ерлар бутунлай ҳайдалади. Агар қиялик 8-12°С бўлса, шудгорлаш 4,5 метр йўл кенглик қилиб ўтказилади. Қиялик 18° дан юқори бўлса, Т-У терассер ёки бульдозер билан терасса қилинади.
Лалми ерлар шароитида тупроқни экишга тайёрлаш муддати:
Баҳорги экин учун октябрнинг II-декадаси ва ноябр ойлари қулай ҳисобланади. Кузги экин учун эса мартнинг III-декадаси ва май ойларида тупроқни экишга тайёрлаш мақсадга мувофиқдир.
МЕВАЛИ ВА СУБГРОПИК ЭКИНЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ СХЕМАСИ
Дарахтларнинг шакли, экиш схемаси, дарахтларнинг умумий ўлчами, тупининг баландлиги, уларнинг тур бўйича биологик хусусиятига, навига ва тупроқ иқлим шароитига боғлиқ.
Тоғ ва тоғ олди ҳудудлари шароитида энг мақбул бўлган жойлаштириш схемаси қуйидагича:
Олма — Кучли ўсувчи уруғ пайвандтагли олма боғлар қатор оралари 6-8 метр, туп ораси 3-4 метр. Агар тик қиялик бўлса, туп ораларини 6 метргача кенгайтириш мумкин.
Лалми ерларда туп ораларини 6-8 метргача кенгайтириш мумкин.
Беҳи — тоғ олди ҳудудларида тавсия қилинган жойлаштириш техникаси 6x4 м ёки 6x5.
Нок — нокнинг экиш схемаси кучли ўсувчи пайвапдгагларда 7x5 метр пайвандтаги беҳи бўлса 3x3 м, лалмикор ерларда 8x4-6 метр.
Данакли боғлар — олхўри ва катга мевали олча 6x4-5 метр схемада жойлаштирилади.
Ўрик — 7x8 метр ёки зичроқ қилиб 7x5-6 метр жойлапп ирилади. Гилос — 6x4-5 м., олча 6x5 м., ва шафтоли 5-6хЗ-4 метрли схема қилиб жойлаштирилади.
СУБТРОПИК ЭКИНЛАР ТУРИ
Анор — Кучли ўсувчи навлар учун анорнинг асосий озиқланиш майдони (кўмилувчи экин) 4x2 метр ёки 4x3 метр схемада ҳисобланади.
Анор кўмилмайдиган илиқроқ микрорайонларда ўсимликлар бақувват бўлиб ривожланади, шу сабабли озиқланиш майдони каттароқ бўлиб 5x4 метр схемада жойлаштириш мумкин.
4 метр кенгликдаги террассаларда бир қатор қилиб бир-биридан 2 метр оралиқда 6 метрли террассаларда эса 2 қатор қилиб 3x3 метр оралиқда кўчатлар экиб жойлаштирилади.
Шарқ хурмоси — Республиканинг жанубида шарқ хурмосининг одатий экилиш схемаси 6x6 метр бўлиб, бунда 1 гектар майдонга 278 туп кўчат жойлашади. Тоғ ва тоғ олди ҳудудларида 6x4 ва 6x5 схемаларидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Анжир — кўмиш шароитида экилган анжирни 5x4 метр схемада экиш тавсия қилинади.
Агарда порсларидан чиққан новдалардан ҳосил олинса 4x2 ёки 4x3 метр схемада ҳам экиш мумкин.
Унаби (Чилонжийда) — Вахш ва Га-ян-цзю навлари суғориладиган ерларда 4x3 метр, лалмикор ерларда эса 5x4 метр қилиб жойлаштирилади. Гиссарский нави фақат суғориладиган ерларда 4x4 ёки 5x4 метр схемада экилади.
Тупроққа ишлов бериш
Кўчатлар ўзини яхши тиклаш ва тез ўсишини таъминлаш учун 1 ва 2 йиллари туп ораларини қора шудгор қилиб қўйиш керак. Улар яхши ривожланиши учун кўчат таглари тупроқ қилиб чопиқ қилинади. Суғориладиган данакли боғларда қияликларда кўндалангига кузги шудгор қилинади. Шунда кўчатлар яхши ривожланади. Кузги шудгорлаш чуқур қилиб ҳайдалса, тупроқца намликни узоқ сақланишини таъминлайди.
Ёш боғларнинг қатор ораларита қуйидаги экинларни экиш мумкин: нўхат, мош, бир йиллик ўтлар, ошқовоқ, тарвуз, қовун, қулупнай, помидор, карам, лавлаги ва картошка.
Боғ қатор ораларига бошоқли дон экинларини экиш мумкин эмас, чунки бу тупроқни қуруқ ҳолга келтиради ва бегона ўтлар билан ифлослантиради. Бундан ташқари юқори пояли ўсимликлар, кунгабоқар, маккажўхори ва табакларни ҳам экиш мумкин эмас, чунки баланд бўйли ўсимликлар кўчатларнинг нормал ўсиши ва ривожланишига халақит беради.
Қияликда жойлашган боғларда бир қатор қолдириб, дуккакли ва ўт беда экиш мумкин. Бунда экилмаган қатор шудгор қилиб қўйилади.
Вегетация даври тугаши билан барча боғ қатор оралари кузги шудгор қилинади.
Боғларни ўғитлаш
Мевали боғлар унумдор ерларда тез ва сифатли ўсиб ривожланади. Тупроқда дарахтлар учун керакли элементлар мавжуд бўлиши лозим. Дарахатларнинг юқори ва сифатли ҳосил бериши, тупроқ керакли элементлар билан кўп миқдорда таъминланган бўлиши зарур.
Боғларга ўғитни бериш миқдори, муддати ва сепиш усули тупроқ шароитига, мева турига, пайвандтаг, дарахт ёши ва ҳолатига ҳамда, агротехник даражасига ва боғнинг ҳосилдорлигига боғлиқ.
Ўғитларни беришнинг энг самарали усули ерни плантаж ағдаришдан ва экишдан олдин мақсадга мувофиқдир.
Ерни плантаж ҳайдашдан олдин 40-60 т/га (гўнг) органик ўғит, 150 кг/га фосфорли ўғит, 100 кг/га калийли ўғитлар берилади. Органик ўғит етишмаса, фосфорли ва калийли ўғит икки ҳисса кўп берилади.
Агар шудгорлаш олдидан ўғитлар солинмаса, экиш вақгида экиш чуқурчаларига 10 кг. чиринди ва 0,5 кг супер фосфат кам миқцдорда тупроқ билан аралаштириб солинади. Боғларга кейинги йилларда 20-40 т/га ҳар 3-4 йилда бир марта органик ўғит, минерал ўғитлар эса ҳар йили бериб борилади. Суғориладиган ҳосилли боғларга минерал ўғитларнинг йиллик нормаси: азот 120 кг/га, фосфор - 120 кг/га, калий - 45-60 кг/га ни ташкил этади.
Агарда ёш ҳосилсиз боғларнинг ривожланиши суст бўлса, ҳар бир туп тагига 4-5 кг гўнг, мабодо гўнг бўлмаса, эрта баҳорда шудгорлаш олдидан, ҳамда июн-июл ойлари гектарига бериладиган ўғит меъёридан ҳисоблаб, бир тупига 100-120 гр азот, кузда ҳар бир туп тагига 300-400 гр суперфосфат берилиши лозим.
Лалми ерларда боғларни ўғитлаш катга аҳамиятга эга. Оби ерлардан фарқи шундаки, бу боғларнинг томир қисми лалми ерларда чуқур жойлашган бўлади. Шу сабабли фосфорли ва калийли ўғитларни чуқурроқ бериш керак. Бу лентали ускуна ёрдамида амалга оширилади. Ўғитлаш кўчат экилганидан 2-3 йил ўтгач амалга оши- рилади. Шуни эсда тутиш керакки, лалмикор ерларда фосфорли ўғитларни шудгорлаш олдидан бериш самара бермайди.
Бўз тупроқли суғориладиган ёш боғларда минерал ўғитлар бериш миқдори қуйидагича: №70-80-кг/га, Р-50-60-кг/га, К-50-60- кг/га, мевага кирган ҳосилли боғларга №120-150 кг/га, Р-90-100 кг/га, К-90-100 кг/га. Тошли тупроқларда ёш боғларга бир йилда № 90-110 кг/га, Р-50-60 кг/га, К-50-60 кг/га, мевага кирган боғ- ларга № 180-220 кг/га, Р-90-100 кг/га. К-90-100 кг/га, гектарига минерал ўғитлар бериб бориш лозим.
Ёш боғларни азот билан таъминлаш мақсадида 100 л. сувга 600- 1200 гр. карбамид солиб, ҳар 3 кунда 2-3 марта суснензия қилиш керак. Бу усул ўсувдан қолиб кетаётган дарахт тупларини тез ўсиб, ривожланишига ёрдам беради.
Лалмикор, суғориладигаи ва шартли суғориладиган ерларда боғларни суғориш режими
Сурхондарё вилояти шароитида суғориш — боғдорчиликнинг самарадорлигини оширишнинг асосий факторларидан бири ҳисобланади.
Боғдорчилиқда суғориш ишларисиз нормал ҳосил олиш мумкин эмас. Мевали дарахтларни суғоришда чуқур жўяклардан оз - оздан жилдиратиб оқизиш тавсия этилади. Шундай қилинса, ташландиқ сув миқдори камаяди. Жилдиратиб оқизиб суғорилса эгатларда намлик 100 см ва ундан ҳам чуқурроқ кириб боради ва узоқ- роқ сақланади.
Боғдорчиликни ривожлантиришда кучли нотекис ва ўнқир - чўнқир ерларни суғориш ноқулай бўлганлиги учун томчилатиб суғориш усулидан фойдаланилади. Томчилатиб суғоришда сув тўғридан-тўғри дарахт томирига боради. Бунда сув исроф бўлмайди. Сув 50 % гача тежалади, бундай суғоришни тоғли ҳудудларда ҳар қандай дарахт турига қўлласа бўлади.
Бу усулда сув томчилатгичлар орқали кичик бўлакчалар «Молдавия-1» типида ўрнатилади ва ҳар бир туп дарахтнинг икки томонидан сувни томчилатиб туради.
Тоғ ва тоғ олди ҳудудларида тупроқ эррозиясининг олдини олиш мақсадида ёмғирлатиб суғориш усулини қўллаган маъқул.
Боғларни суғориш муддати, меъёри ва неча марта суғориш кераклиги гупроқнинг сув-физик хоссасига, ҳаво ҳароратига, шамол кучига, тупроқнинг ишлов берилиши даражасига ва дарахтларнинг биологик хусусиятларига боғлиқ бўлади.
Мевали дарахтлар намликни гуллаш, мева тугиш ва ривожланиш даврларида жадал равишда кўп сарфлайди.
Мевага кирган боғ оралари экувсиз бўш қолдирилганда вегетация даврида 4-8 минг м3 гектарга сув сарфланиши мумкин.
Боғлардан бир центнер ҳосил олиш учун бутун мавсум давомида 30-45 м3 сув сарфланади.
Дарахтларни вегетация даврида суғориш уларнинг мавсумий талабига қараб амалга оширилади. Боғларни гуллаш вагдида тупроқ намлиги 70-80 % дан камайганда суғориш ишларини амалга ошириш зарур.
Мевалар пишиш даврида, тупроқ намлиги 60-65 % га тушганда боғлар суғорилади.
Мевага кирган боғларда биринчи суғориш, одатда куртаклар бўртиб бошлаш даврида ўтказилади. (Агар яхоб суви берилмаган бўлса).
Иккинчи суғориш гуллаш фазаси тугагандан сўнг 5-10 кун ўтган амалга оширилади.
Учинчи суғориш тугунчаларнинг физиологик тўкилишидан сўнг тўртинчи суғориш ёзги навлар учун мева пишишидан 10-15 кун олдин ўтказилади (тахминан июннинг 2-чи декадаси).
Бешинчи суғориш ёзги навлар меваси пишгандан сўнг, олтинчи суғориш кузги ва қишки навлар пишишига 10-15 кун қолганда ўтказилади.
Сурхондарё вилоятида вегетация даврининг узоқлиги, кузнинг қуруқ ва илиқ келиши вегетация даври ноябр ойида тугашига сабаб бўлади. Дарахт томирлари ҳам минерал моддаларни шимиши ва тўплаши кузнинг охиригача — вегетация даврининг тугашигача давом этади. Шу сабабли мевали дарахтларни сув ва озуқа билан таъминлаш катта аҳамиятга эга. Боғларни сентябр, октябр ойларидаги кузги суғоришлар дарахтларни қишга яхши тайёрлайди.
Куз ойлари тупроқнинг пастки намлиги 70-80 % бўлганда боғларни суғориш мумкин. Шу мақсадда қишки, баҳорги даврда жанубий туманларда 2 марта яхоб суви берилиши зарур.
Мевали боғларда тупроқ намлиги оптимал режим бўйича 70-80 % бўлиши лозим. Агарда тупроқ намлиги 70 % дан кам бўлса, ўсиш ва мева бериши камаяди, тупроқ намлиги янада қуриб камайса, дарахтлар қурий бошлаши мумкин.
Тупроқ намлиги доимий 90 % ва ундан юқори бўлса, илдизлар чирийди ва дарахтнинг қуриб қолишига олиб келади.
Лалмикор шартли суғориладиган ерларда тупроқ намлиги тез камайиб кетади, шу сабабли лалмикор ерларни суғоришнинг стратегик йўлларини ишлаб чиқиш керак.
Лалмикор ерларда, тупроқнинг намлик билан таъминланганлик даражаси бўйича 3 га бўлинади: таъминланган, ўрта таъминланган ва таъминланмаган лалми ерлар.
Йиллик ёғингарчилик миқдори 300 мм бўлса, таъминланмаган ер, йиллик ёғингарчилик миқдори 300-400 мм бўлса, ўрта таъминланган, йиллик ёғингарчилик миқдори 400 мм. дан юқори бўлса таъминланган ерлар ҳисобланади.
Сурхондарё вилоятида жойлашган лалми ерлар денгиз сатҳидан 350-500 м. баланд бўлса, таъминланмаган, денгиз сатҳидан 400-800 м. бўлса ўрта таъминланган, денгиз сатҳидан 800-3000 м. баланд бўлса, таъминланган лалмикор ерлар ҳисобланади.
Денгиз сатҳидан 1500-2000 метр баландликларга иссиққа кам талабчан бўлган нав ва турларни экиш лозим (олма ва бошқа) мевалилар.
Боғларни кесиш ва шакл бериш
Тоғ ва тоғ олди ҳудудларида, боғларни сув билан яхши таъминланган ерларда барпо қилиб, уларга ёшлигидан кесиб, шакл бериб борилгани маъқул. Дарахтларга шакл бериш боғларнинг турига боғлиқ.
Боғларга сийраклаштирилган ярус, ўзгарган лидер ва ҳар-хил пальметга усулида шакл бериш мумкин.
Терасса қилиб экилган боғларга шакл берилганда ясси пальметга шакл берилса, механизмлар билан ишлов бериш самарадорлигини оширади ва тупларни парваришлашни, ҳамда ҳосилни йиғиштиришни енгиллаштиради.
Кўпчилик боғларга терасса қилиб экилганда мураккаб (комбинированний) пальметта қилиб шакл берилади, шохлар асосан қатор узунасига йўналтирилади. Бундан ташқари овалсимон шакл бериш ҳам мумкин.
Тоғ ва тоғ олди ҳудудларида боғлар тез ҳосилга кириши ва юқори ҳосил олиш учун ҳар хил шакл бериш усулларидан фойдаланилади.
Сийраклаштирилган ярусли шакл берилса, биринчи 3-4 скелет шохлар питомникда шакллантарилади.
Боққа кўчат ўгқазилгандан сўнг, 2-3 тартиб шохлардан марказий бошқарув шох шакллантирилади. Иккинчи тартиб шохлар 1- чисидан 40-50 см. баланд кесилади. Бунда тартиб шохлар бир-биридан 20-25 см. оралиқ қолдириб кесилади.
Дарахтларнинг шохланиш даражасига қараб, 2-чи тартиб шохларидан 3-чи тартиб шохлар қолдириб кесилади, марказий шохдан 45-50° бурчак остида шакл берилади. Шу тариқа дарахт шохланиш шароитига қараб шакл бериб борилади. 8-10 йилдан сўнг асосий скелет шохлар шакллантирилгандан кейин, чалкашган ва қуриган шохлар олиб турилади. Шохлар кесилганда 2/3 қисми олиб ташланади.
Дарахтларга шакл беришдан мақсад, уларнинг ҳаёти давомийлигини таъминлаш ва ҳар йили сифатли ҳосил беришни тақсимлашдан иборатдир. Боғларни ҳар 7-8 йилда бир марта ёшартириш ўтказилади. Бунда 2-3 йиллик ёғоч новдалар кесилади ва қайта ўсувга қўйилади. Шундай кесиш ишлари ўтказилгандан сўнг юқори агро- техник режим амалга оширилиши зарур.
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ ВА КАСАЛЛ ИКЛАР
Зараркунанда ва касалликлар қишлоқ хўжалик экинларига, боғларнинг ҳосилдорлигига, мевасининг сифатига катта зиён етказади, дарахтларнинг умрини қисқартиради ҳамда боғларнинг самарадорлиги пасайиб кетишига сабаб бўлади.
Қишлоқ хўжалик зараркунандалари ва касалликларига қарши кураш чоралари ҳар хил бўлиши мумкин:
- Кимёвий усулда кураш.
- Агротехник кураш усули.
- Биологик кураш усули.
Ҳозирги вақтда боғларнинг зараркунанда ва касалликларига қарши курашишнинг асосий усулларидан бири кимёвий усул ҳисобланади.
Кимёвий усулдаги кураш чоралари қўлланилганда атроф-муҳитга салбий таъсир қилади ва тароф-муҳитни ифлослантиради. Заҳарли химикатлар бир хили такрор-такрор ишлатилса, касаллик ва зараркунандаларнинг кўпгина турларида заҳарли химикатларга қарши кўникма ҳосил қилиши мумкин. Шундан сўнг фойдаланилган пестицидлар самара бермайди.
Масалан: Олма мева қуртига 3-4 авлодга қарши 3-4 марта ишлов берилади.
1-2-авлодига қарши ишлатилган препаратни 3-4-авлодига қарши ишлатмаслик керак. Шунинг 2 мартасига Толстар 0,1-0,3 % гача ишлатилса, 2 мартасига «Нурел-Д» ёки «Каратэ» препарати 0,1-0,3 % гача зарарланиш даражасига қараб ишлатишни тавсия қиламиз. Бундан ташқари каналар ва ун-шудрингга қарши ИСО ва олтингугурт кукунларидан фойдаланиш мумкин.
Зараркунандаларга қарши пестицидлардан фойдаланганда 1 та химиявий гуруҳга кирадиган пестицидларни бир мавсумда бир марта ишлатиш мақсадга мувофиқдир, акс ҳолда зараркунандалар кўникма ҳосил қилиш мумкин.
Тирик организмларнинг кўпайиши ва тарқалишининг олдини олиш учун агротехник тадбирларни ҳам ўз вақгида бажариш муҳим аҳамиятга эга Қатор ораларини шудгорлаш, бегона ўтларни йўқотиш, дарахтларни кесиш, минерал ўғитлар билан озиқлантириш, рационал суғориш режимини ташкил эгиш ва соғлом кўчатларни экиш, ҳашорат ва каналар билан боғларнинг зарарланишини камайтиради. Айниқса, чуқур шудгорлаш, боғларда инфекциянинг олдини олишда ва дарахтларнинг яхши ривожланишида муҳим аҳамиятга эга.
Агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши энтомофагларнинг (фойдали ҳашоратлар) кўпайиши ва ривожланишига қулай шароит яратади.
Нок — тоғ шароитига кўпроқ мослашиши билан олмадан фарқ қилади. Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида нокни денгиз сатҳидан 1000 1800 метр баландликда шимолий ва шарқий қияликларда экиш нл жойлаштириш мақсадга мувофиқ.
Олхўри ва олча — тоғ шароитига мослашишга серталаб эмас, у ҳар кандай шароитда, намли, механик таркиби оғир тупроқларда, юқори корбонатли ва ишқорий тупроқларда яхши ўсади. Олхўри ва олча тоғ шароитида суғориладиган ва суғорилмайдиган ерларда ҳам яхши ҳосил беради.
Ўрик — қисқа иссиқ шароитига тез мослашади. Ёруғликнинг давомийлиги, қишнинг унча совуқ бўлмаслиги, унинг мевасининг тез пишиши ва яхши ривожланишига ижобий таъсир қилади. У тупроқли ерга талабчан эмас, қурғоқчиликка чидамли, тик қияликларда тошли ва шағалли тупроқларда яхши ўсиб ривожланади.
Ўрик учун энг қулай тупроқ захи қочирилган, ярим қумоқ ва қумоқ тупроқлар ҳисобланади.
Сув босадиган ва ер ости сувлари яқин жойлашган ерларда ўрик узоқ яшай олмайди. Шунинг учун ўрта тоғ ҳудудлари денгиз сатҳидан 1200-1500 метр баланддикда яхши ўсиб ривожланади. Ўрикзорлар тоғнинг пастки қисмлари кам совуқ бўладиган ерларида суғорилмаса ҳам мўл ҳосил беради.
Ўрик дарахтини республика жанубининг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида денгиз сатҳидан 800 метрдан 1600 метр баландликгача бўлган шарқий-ғарбий ва жанубий экепозицияларида экиш тавсия этилади.
Шафголи — тоғли ҳудудларда шафтолига ер танланаётганда унумдор тупроқли, шамол яхши эсиб турадиган қияликли шартли суғориладиган ерларни танлаш мақсадга мувофиқ. Сурхондарё вилоятида шафтолини тоғ олди ва текисликларида экиб, юқори ҳосил олиш мумкин. Бундан ташқари янги боғлар ташкил қилинганда шафтолини туп ораларига экиб ҳам ҳосил олиш мумкин.
Бодом — ўз хусусияглари билан ўриқдан фарқ қилиб, қурғоқчиликка чидамли, эрта гуллайди, тошли ва шағалли ерларда ҳам ўсиб ривожланади. Совуққа чидамлилиги юқори, шу сабабли денгиз сатҳидан 700-1800 метр баландликларда ҳам уни етиштириш мумкин. Ёзнинг юқори ҳароратига ва қуруқ ҳавога бардошли, мевали дарахт саналади. Жуда ёруғсевар, экиш схемасини кенгроқ қилиб эккан маъқул. Тупроқ намлиги жуда юқори бўлса дарахтнинг илдиз системаси қурийди ва дарахт ер устки қисми фаолияти тухтайди.
Бодомни лалмикор ва шартли суғориладиган ерларда ҳам экиб етиштириш мумкин (тиккалик, баландлик ва терассаларда), чун- ки тупроқ намлигига ўта серталаб эмас.
Грек ёнғоғи — Ўзбекистонда грек ёнғоғининг габиий массивлари денгиз сатҳидан 800-1800 метр баландликда кўн учрайди. У дарё ёқаларида, нишаб қиялик ерларда ҳамда намлиги юқори бўлган чашма агрофларида яхши ўсади. Шунинг учун ёнғоқни шимолий, шимолий-ғарбий ва шимолий-шарқий қияликларда ҳамда уларнинг пастки қисмларида унумдорлиги кўп тупроқларда экилса яхши натижалар беради.
ПЕКАН (Carya olivaformis Nutt. С.pecan), зайтунёнғоқ — ёнғоқдошлар оиласи кария туркумига мансуб ёнгоқмевали дарахт.
Ватани — Шимолий Америка. Ёввойи ҳолда Шимолий Америкада ўсади. Европага 18-асрда келтирилган. Қора денгиз бўйларида, Украинада, Ўрта Осиёда, жумладан, Ўзбекистонда (1926 йилдан бошлаб) экилади.
Пекан жуда ноёб ёнғоқ дарахти бўлиб, унга қизиқиш йил сайин ортиб бормоқда. Пекан дарахти кўчатлари Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги тажриба станциясига, яъни “Дендрарий” боғига 1935-1940 йилларда Қримдан олиб келиниб, йиллар давомида кўпайтирилиб иқлимга мослаштирилди ва “Ҳосилдор”, “Ўзбекистон” навлари ҳамда бир нечта шакллари ажратиб олинди.
Ҳозирги вақтда Академик Махмуд Мирзаев номли БУВИТИнинг Сурхондарё илмий-тажриба станцияси таркибига кирувчи “Дендрарий” боғида Пекан ёнғоғининг 7 та шакллари мавжуд бўлиб, баъзи нав ва шаклларидан мўл ҳосил олинмоқда. Алоҳида экилган 35-40 ёшли пекан дарахтидан 250-270 кг гача ҳосил олишга эришилди.
Сурхондарё илмий-тажриба станциясида Пекан ёнғоғининг ҳосилдор нав ва шакллари мевалари танланиб, уруғлари экилиб кўчатлар етиштириш йўлга қўйилган.
Пекан ёнғоғини вилоятнинг жанубий ва шимолий ҳудудларида экиб, юқори ҳосил олиш мумкин. Сизот сувлари яқин жойлашган ва шўрланиш даражаси юқори бўлган ҳудудларда экиш тавсия этилмайди.
Анор ва анжир — Улар энг илиқ субтропик иқлимларга мослашган экинлар ҳисобланади.
Анор ва анжир паст текисликларда етиштирилганда қиш даврида кўмилади. Анор ва анжирни тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати энг паст минимумга тушиб кетмайдиган ерларда денгиз сатҳидан 1200-1500 метр баландликларда қуруқ, баъзан тошли қияликларда ҳам етиштириш мумкин.
Анорни тоғли ҳудуддарнинг денгиз сатҳидан 700-800 метр баландликларида, суғорилмайдиган ерларда терасса қилиб экилиб, юқори ҳосил олиш мумкин.
Унаби (Чилонжийда) — қурғоқчилик ва совуққа чидамлилиги билан ажралиб туради. Унинг ёввойи турлари республиканинг қуруқ, сувсиз қияликларида ҳам ўсади ва узоқ яшайди.
Шарқ хурмоси — тоғли ҳудудларда жуда сердаромад экин ҳисобланади. Ёруғлик ва намликка талабчан бўлиб, ҳаво ҳарорати қисқа муддатли 20° С дан юқори бўлса, унинг ер устки қисми совуқцан кучли зарарланади. Экилгандан кейин 2-3 йил ҳосил бера бошлайди, 7-10 йилдан сўнг тўлиқ ҳосилга киради, гектаридан 15-25 тоннагача ҳосил олиш мумкин.
Суғориладиган шароитли ерларда денгиз сатҳидан 1300 метр баландликларда етиштириш мумкин бўлиб, транспортабеллиги юқори саналади.
Тавсия қилинган мсвали, субтропик ва ёнғоқ мевали дарахт навлари мажмуаси
Вилоятнинг тоғ ва тоғ олди ҳудудлари шимолий ва жанубий қисмларга бўлинади.
Вилоятнинг шимолий қисмига — Олтинсой, Денов, Сариосиё, Узун, Бойсун ва Шўрчи туманлари киради.
Жанубий қисмига эса фақат Шеробод тумани киради.
Уруғлилар олма, беҳи ва нок вилоятнинг шимолий ҳудудларида мевачиликнинг асосий қисмини ташкил этади.
Беҳипинг асосий «Изобильная», «Самаркандская крупноплодная» ва «Консервная», Отличница навлари экилади.
Олманинг тавсия қилинган навлари: Ёзги навлар паст текисликлар учун — Боровинка, Ташкентская. Ҳосилдор ва Қимизак, Гала навлари вилоятнинг жанубий туманлари учун тавция этилади.
Кузги навлар — Голден Делишес, Джонатан ва Делишес.
Қишки навлар: Ренет Семиренко, Старкримсон, Размарин бель1й, Фужи, Грин Смид ва Голдспур навларини вилоятнинг фақат шимолий қисмида денгиз сатҳидан 800-1500 метр баландликларда экиш тавсия этилади.
Нокнинг ёзги навлари Лесная Красавица, Любимая клаппа, Қишки навлар — Зимняя нашвати — 2, Оливьеде Серре навларини экиш мумкин.
Экишга тавсия қилинадиган олхўрининг ўрта муддатли пишадиган навлари Венгерка, Фиолетовая, Киргизская перевосходная.
Кечки навлар — Бертон, Испальинская, Чернослив Самаркандский.
Олча: Курортная, Лето, Обельная, Победа, Малиновая, Фиолетовая.
Гилос — Валерий Чкалов, Драгона Жельтая. Қора Гилос, Космическая, Ревершон.
Тавсия қилинган шафтоли навлари
Эртачи навлар: — Лола, Золотой Юбилей, тоғли туманлар учун Инжирний новый.
Ўрта пишар навлар — Малиновнй, Обильний, Старт.
Кечки навлар — Фарҳод, Эльберта.
Тавсия қилинган ўрик навлари
Арзами, Кўрсодиқ, Рухи джувонон, Диёна, Юбилей Навоий, Шалах ва бошқалар.
Анор навлари: Қозоқи анор, Қизил-анор ва Аччиқ дона, Туя тиш ва Эртачи қизил анор.
Анжир навлари — Кадота, Крммский №9, Узбекский желтный, Кримский №43, Кримский -29 ва Далматский навлари.
Хурмо навлари: — Хиакуме, Зенджи-Мару, Сеянец-10-22, Гоша- Гакки. Томапан большой, Пионер Узбекистан, Рамашка, Хачия ва Денов Ширини навлари.
Унаби навлари: Та-ян-цзью, У-сен-хун.
Бодом — Бумажноскорлупий, Первенец, Угамский Бодом навлари.
Юқорида кўрсатилган барча турдаги навларни Сурхондарё вилоятининг тоғ ва тоғ олди ҳудудлари ҳамда паст-текисликларида экиб, агропарвариш ишларини тўлиқ амалга оширган ҳолда юқори ҳосил олиш имкониятлари мавжуд.
Сурхондарё илмий тажриба станцияси
илмий ишлар бўйича директор ўринбосари: А. Э. Мирзаев
Кичик илмий ходим: Қ. И. Рахимқулова