Tarjimai hol: Teshayev Shuhrat Jo‘raqulovich

Тешаев Шуҳрат Жўрақулович

2016 йил 16 декабрдан: 

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари - Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори

 

Туғилган йили:            Туғилган жойи:
07.08.1969                  Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани

 

Миллати:                    Партиявийлиги:
ўзбек                          йўқ

 

Маълумоти:               Тамомлаган:
олий 1993 й.             Тошкент давлат аграр университети (кундузги)

 

Маълумоти бўйича мутахассислиги: олим-агроном

 

Илмий даражаси: Илмий унвони:
қишлоқ хўжалиги фанлари доктори профессор

 

Қайси чет тилларни билади:
рус, инглиз тиллари

 

Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):
йўқ

 

Халқ депутатлари республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим):
йўқ

 


МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ


1989-1993 йй. - Тошкент давлат аграр университети талабаси

1993-1996 йй. - Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти аспиранти

1996-1997 йй.- Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти дефолиация ва ўсишни созловчи моддалар бўлими кичик илмий ходими

1997-1999 йй. - Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти илмий котиби

1999-2002 йй. - Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти Бош директорининг биринчи ўринбосари

2002-2003 йй. - Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти Дефолиация ва ўсишни созловчи моддалар бўлими катта илмий ходими

2003-2006 йй. - Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти Ўсимликлар физиологияси бўлими бошлиғи

2006-2010 йй. - Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти бош директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари

2010-2012 йй. - “Пахта” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори

2012-2014 йй. - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг агротехнология масалалари бўйича биринчи ўринбосари

2014-2016 йй. - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири

2016 й. - ҳ.в. - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари - Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори