QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


“Агроинновация” телекўрсатувининг навбатдаги сони суратга олинди.

  • 04.06.2018

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 январдаги “Фермер хўжаликларининг ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш ва қўшимча даромад олишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №25-сонли қарори ижросини ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари З.Т. Мирзаев томонидан тасдиқланган вазирлик ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда Режа-дастур ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 4 июн соат 17:00 да академик Махмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида “Картошкани аэрапоника усулида уруғларини кўпайтириш технологияси” мавзусида “Агроинновация” телекўрсатуви суратга олинди.

Ушбу телекўрсатувга картошкачилик билан шуғулланувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ҳамда мутахассислари, шунингдек, манфаатдор вазирлик ва ташкилотлар мутахассислари иштирок этишди.