O'ZBEKISTON QISHLOQ XO'JALIGI
ILMIY-ISHLAB CHIQARISH MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati

Batafsil...

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

  • 04.04.2018

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказида 2018 йил 4 апрель куни навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Илмий Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят бўлимлари ҳамда тизимдаги илмий-тадқиқот институтлари директорлари, директор ўринбосарлари, илмий котиблари, вазирлик тизимидаги Олий ўқув юртларининг илмий ишлари бўйича проректорлари иштирок этишди.

Йиғилишда Илмий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот муассасаларида 2015-2017 йилларда бажарилган амалий ва инновацион лойиҳалар якунлари билан олинган ва амалиётга тадбиқ қилишга тайёр илмий ишланмалардан самарали фойдаланиш, Илмий марказнинг ижро аппарати бўлимларининг 2018 йил учун илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш, илмий ишланмаларни жорий қилиш ва ердан фойдаланишни прогнозлаш, шунингдек аччиқ қалампир уруғчилиги ва етиштиришнинг самарали агротехнологияларини ишлаб чиқиш ҳамда фермер ва деҳқон хўжаликларига жорий қилишнинг ташкилий жиҳатлари тўғрисидаги масалалар атрофлича кўриб чиқилди ва Ҳайъат қарори лойиҳаси қабул қилинди.