QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Жорий йилнинг 9 ва 15 март кунлари Шоличилик илмий-тадқиқот институти ҳамда KOPIA ҳалқаро ташкилоти ходимлари ўртасида ушрашув бўлиб ўтди.

  • 15.03.2018

2018 йил 9 ва 15 март кунлари KOPIA ҳалқаро ташкилотининг Ўзбекистондаги маркази рахбари Ан Хи Сунг бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар Шоличилик илмий-тадқиқот институтига ташриф буюришди. Ташриф чоғида институт ва KOPIA маркази билан хамкорликда 2018-2020 йилларда бажариладиган лойиха юзасидан томонлар тарафидан амалга ошириладиган вазифалар келишилиб олинди.

Шунингдек институт жамоасига шоличилик бўйича семинар тренинг ўтказилди. Кореянинг Чунчеон провинциясидан келган мутахассис Кореяда шоли экиладиган майдонлар, фермерлар томонидан шоли етиштириш агротехникаси, шоли кўчатларини етиштириш ва экиш усуллари, озиқлантириш тартиби, шоли майдонларида тарқалган касаллик ва зараркунандалар, шоли майдонларида учрайдиган бегона ўт турлари, уларнинг келтирадиган зарари, уларга қарши кимёвий, биологик, механик ва агротехник кураш турлари, қўлланилиб келинаётган кимёвий препаратларнинг таъсир этувчи моддалари, гербицидларни қўллаш усуллари, меъёрлари ва муддатлари хақида институт жамоасига батафсил сўзлаб берди. Учрашув жуда қизғин олиб борилиб, тингловчилар томонидан мавзу юзасидан берилган саволларга мутахассислар атрофлича жавоб беришди.

Институт жамоаси учрашув чоғида Корея давлатида шоли етиштириш агротехнологияси борасидаги маълумотлар билан яқиндан танишдилар.