QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтига Жанубий Кореянинг KOPIA халқаро ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили доктор Ан Хи Сунг ва Нонсан шаҳри Агротехнологиялар маркази консултанти Же-ёнг Си Юк, Ким Ёнг Чуларнинг ташриф буюрди.

  • 07.03.2018

2018 йилнинг 7 март куни Жанубий Кореянинг KOPIA халқаро ташкилотининг Ўзбекситондаги вакили доктор Ан Хи Сунг  ва Нонсан шахри Агратехнологиялар маркази консултанти Же-ёнг Си Юк, Ким Ёнг Чулар институтга ташриф буюрди.

Ташрифдан мақсад, Ўзбекистонда Корея технологиялари асосида қулупнай етиштириш бўйича тақдимот ўтказиш.

Ташриф буюрган меҳмонлардан – Же-ёнг Си Юк қулупнай етиштиришнинг янги технологиялари хақида тақдимот қилиб, Кореяда етиштирилаётган қулупнайнинг янги навлари ва истиқболли усуллари тўғрисида батафсил тушунча берди. Тақдимотдан сўнг мавзуга оид турли саволларга мутахассис тўлиғича жавоб берди.

Ташриф якунида меҳмонлар яна бир бор тақдимот ўтказишга келишиб олишди ҳамда иштирокчиларга ташаккур билдиришди.