QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Ўзбекистонда Картошка етиштирувчилар ассоциацияси тузилади

  • 27.02.2018

Ўзбекистонда Картошка етиштирувчилар ассоциацияси тузилади

Республикада уруғлик картошкасини етиштиришни янада ривожлантириш чоралари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди, дея хабар берди Адлия вазирлигининг Телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.
 
Қарорга асосан манфаатдор ташкилотларнинг Картошка етиштирувчилар ассоциациясини тузиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.
 
Ассоциациянинг асосий вазифаларидан бири республикада хорижий технология асосида маҳаллий картошка уруғчилигини ривожлантириш, ҳосилдорлиги юқори бўлган картошка кўчатларини етиштиришни ташкил этиш ҳисобланади.
 
Тупроқ ва иқлим шароитларидан келиб чиқиб Қўрғонтепа, Китоб, Шаҳрисабз, Янгиқўрғон, Булунғур, Зомин, Бахмал, Бўстонлиқ туманлари уруғликка мўлжалланган картошкани етиштиришга ихтисослаштирилган туманлар этиб белгиланди.
 

 

Манба:ЎзА