QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


2018 йилда Ўзбекистонда 18 минг гектар ерга аччиқ қалампир экилади

  • 26.01.2018

2018 йилда Ўзбекистонда 18 минг гектар ерга аччиқ қалампир экилади

2018 йилда юртимизда 18 минг гектарда аччиқ қалампир етиштириш мўлжалланмоқда. Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтидан ЎзА мухбирига маълум қилишларича, ҳар бир гектардан 21 миллион сўм даромад олиш мумкин.
 
25 январдан институт олимлари фермер хўжаликлари раҳбарлари ва томорқа эгаларининг қалампир етиштириш борасидаги малакасини ошириш мақсадида жойларда ўқувларни бошлайди. Биринчи манзил – Қашқадарё. 
 
Аччиқ қалампир сувга талабчан ўсимлик, бироқ ҳаддан ортиқ суғорилганда ундаги аччиқлик хусусияти пасайиб кетиши мумкин, дейишмоқда мутахассислар. Ўзига хос бу ўсимлик мевасининг кўклигида ҳам, қизарганида ҳам истеъмол қилиш мумкин. Аччиқ қалампир кўклигида йиғиб олинса, ҳосил миқдори нисбатан кўпроқ бўлади. Совуқ тушиши арафасида аччиқ қалампир пояси меваси билан биргаликда тупроқдан суғуриб олиниши, қуритилиши ва кейинчалик ишлатилиши мумкин. 
 
Экиш учун “Марғилон-330”, “Пикантный”, “Учқун”, “Тилларанг”, “Мумтоз”, “Саид” каби маҳаллий навлар тавсия этилмоқда. “Маржон” нави тажрибалардан яхши ўтгани боис жорий йилда Давлат нав синаш комиссиясига топширилди.
 

 

Манба:www.uza.uz