O'ZBEKISTON QISHLOQ XO'JALIGI
ILMIY-ISHLAB CHIQARISH MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati

Batafsil...

Сурхондарёда қизил лавлагидан уч юз баравар ширин ўсимлик нави яратилди

  • 27.12.2017

Сурхондарёда қизил лавлагидан уч юз баравар ширин ўсимлик нави яратилди

Сурхондарё вилоятидаги “Оллоҳёрохун” фермер хўжалиги уч гектар майдонда стивея ўсимлигини очиқ далада парваришлаб, ундан маҳаллий иқлим шароитида кўпайтиришга мос уруғ олди. 

– Бу ўсимликни узоқ йиллар тажриба майдонимизда парваришлаб, бир неча йил олдин унинг маҳаллий иқлимга чидамли, серҳосил “Сурхон” навини яратгандик, – дейди фермер Х.Аллаёров. – Шундан сўнг уни очиқ далага экиб, синовдан ўтказдик. Кутилганидан ҳам яхши натижа берди. Жумладан, баргидан олинадиган стевиозид моддаси ўсимлик ватани –Парагвайда 6-7 фоизни ташкил этган бўлса, биз ўстирган стивея баргида бу кўрсаткич 12,4 фоизгача бўлгани қайд этилди. Янги йилда 50 гектар майдонга уруғини қадаб, мўл ҳосил олишни мўлжалламоқдамиз. 

Қизил лавлагидан уч юз баравар ширин бу ўсимликдан олинган препаратлар жаҳон тиббиётида ошқозон-ичак, камқонлик, ортиқча вазн билан боғлиқ касалликларни даволашда самарали восита ҳисобланади. Қандли диабет билан касалланган беморлар учун шакар ва бошқа ширинлик ўрнини босувчи ноёб дармондори саналади. Озиқ-овқат саноати ва салқин ичимликлар ишлаб чиқаришда хушбуй таъм берувчи модда сифатида қўлланилади. 

Фермер етиштираётган ўсимлик Тошкент вилоятидаги “Чирчиқ стивея интерфарм” масъулияти чекланган жамиятида қайта ишланмоқда. Бу ерда шифобахш чой тайёрланиб, “Стивея ширин ҳаёт чойи” белгиси билан савдога чиқарилмоқда. 
 

 

 

Манба: ЎзА