QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Тошкентда II Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси ўтказилади

  • 20.07.2017

2017 йилнинг 6-8 сентябрь кунлари Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида II Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси ўтказилади.

Ярмарка маҳаллий компаниялар учун ўз маҳсулотларини тақдим этиш, экспорт географиясини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш бозорларини ва янги хорижий ҳамкорларни топиш имконини беради. Чет эллик иштирокчиларга эса, ўз давлатлари бозорлари учун мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш борасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатишга замин яратади.

II Халқаро мева-сабзавот ярмаркасидан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистонда экологик тоза, хусусиятлари истеъмолбоп ва мазаси бўйича тенги йўқ сабзавот, мева, узум ва полиз маҳсулотлари етиштиришнинг ғоят катта имкониятлари, шунингдек, уларнинг саноат асосида қайта ишланган тайёр сифатли маҳсулотлари тўғрисида хориждаги қайта ишловчи ва савдо компанияларни кенг хабардор қилишдан иборатдир.

Кўргазма павильонларида Ўзбекистонда етиштирилган ҳўл, қуритилган ва қайта ишланган мева, сабзавот, полиз ва дуккакли маҳсулотлар ҳамда зираворлар тақдим этилади.

 
 
Манба: agro.uz