31 август куни Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир аввалида Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари-Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори Алишер Тўраев сўзга чиқиб, барчани қутлуғ айём билан самимий табриклади.
Қишлоқ хўжалиги тизимида ўз самарали меҳнати, соҳани ривожлантиришга қўшиб келаётган ҳиссаси учун бир гуруҳ ходимлар “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.
Фурсатдан фойдаланиб, Миллий марказ жамоаси юртдошларимизни Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан чин дилдан табриклайди. Уларга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ҳамда хонадонларига тинчлик - хотиржамлик, файзу - барака тилайди.