QISHLOQ XO`JALIGI VA
OZIQ-OVQAT TA`MINOTI
ILMIY-ISHLAB CHIQARISH MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Картошкачилик соҳасида ҳусусий шерикчилик ва ҳалқаро ҳамкорлик ишлари янада кенгаймоқда

  • 20.11.2020

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари –Қишлоқ  хўжалиги озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази Бош директори  Б.Сулаймонов бошчилигида  Республикада картошка уруғчилигига ихтисослашган йирик импортёр  ташкилотлар “CONSTANTA GROUP”, “BANANZA TRADE EXPORT” ва Голландиянинг “HZPC” компаниясининг Ўзбекистондаги диллерлик ваколатхоналари вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида хорижнинг шу жумладан, Голландиянинг илғор технологияларини қўллаш орқали маҳаллий шароитда картошка селекцияси ва бирламчи уруғчилигини илмий асосда йўлга қўйиш ҳамда Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг етакчи олимлари билан биргаликда илмий-тадқиқот изланишларини олиб бориш, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида янги ташкил этилган Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими “АKIS” марказида ҳамкорлик асосида кўргазмали дала майдонлари, картошкачилик соҳаси бўйича ўқув курс ва семинарлар ташкил этиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди. 

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти
илмий-ишлаб чиқариш маркази
Матбуот хизмати