QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


КЎРГАЗМАЛИ ДАЛА СЕМИНАРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

  • 13.11.2020

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг Андижон бўлими илмий ходимлари ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти профессор-ўқитувчилари биргаликда вилоят туманларидаги фермер хўжаликларига ўтилаётган кўргазмали семинарлар белгиланган график асосида бўлиб ўтмоқда.

 

2020 йилнинг 11 ноябрь куни Асака тумани Мустақиллик массиви, “Ҳикматилло Неъматов” фермер хўжалиги дала майдонида, яна ҳудди шу куни Избоскан тумани “Омонқул ғалабаси” фермер хўжалигида ва 12 ноябрь кунги Балиқчи туманидаги, “Балиқчи ғалабаси”  фермер хўжалиги экин майдонларида ҳамда Мархамат тумани “Олтин бошоқ” фермер хўжалиги экин майдонларида ғалла етиштиришда илғор технологияларни жорий этиш масаласи бўйича ўтказилди. Семинарда Дон-дуккакли экинлар илмий тадқиқот институтининг илмий ходимлари ва институтнинг профессор-ўқитувчилар томнидан ғалла етиштиришда энг янги илғор технологияларни жорий этиш бўйича 80 дан  ортиқ ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжалиги рахбарларига тегишли маслахатлар ва тавсиялар берилди.

 

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти
илмий-ишлаб чиқариш маркази
Матбуот хизмати