QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


ХОРИЖДА ТАЪЛИМ ОЛИШ КАТТА ЮТУҚЛАРГА ЗАМИНДИР

  • 23.10.2020

ХОРИЖДА ТАЪЛИМ ОЛИШ КАТТА ЮТУҚЛАРГА ЗАМИНДИР

Юртимизда ёшларнинг таълим олишлари учун катта шароитлар, имкониятлар яратилмоқда. Бу масалага давлат сиёсати даражасида аҳамият берилмоқда. Буни кейинги йилларда амалга оширилаётган ислохотлар мисолида кўриш мумкин. Республикамиздаги олий таълим муассасалари ва илмий тадқиқот институтларининг ёш  илмий ходимларини хориждаги нуфузли илмий даргохларда стажёр тадқиқот ўтказишлари учун давлат томонидан танловлар ўтказилиб келинмоқда.

 Бугунги қаҳрамонимиз институтнинг ёш, умидли илмий ходими Ахтамов Миржалолдир. Жиззах вилояти Фориш тумани Гараша қишлоғида туғилган Миржалол Ахтамов тумандаги 79 умумий ўрта мактабни тамомлагач, 2007-2009 йй. Жиззах шаҳрида ЖДПИ қошидаги Сайилжой академик лицейида таҳсил олди. Кейин 2011 йил Тошкент Давлат Аграр Университетининг “Фермер хўжаликларини бошқариш ва юритиш” факулътетига ўқишга қабул қилинди. 2015 йил ўқишни имтиёзли диплом билан  яъни бакалавр босқичини тамомлаб, Шоличилик илмий-тадқиқот институти Агротехника лабораториясига кичик илмий ходим ишга қабул қилинди. 2018 йил сентябр ойидан Жанубий Корея республикаси Чунгнам Миллий университетининг “Қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар” факулътети (School of Agriculture and Life Sciences) Ўсимликшунослик кафедраси (Department of Crop sciences) “Ўсимликлар молекуляр селекцияси ва генетикаси лабораторияси” (Plant molecular breeding and genetics laboratory) га магистратура босқичи бўйича ўқишга қабул қилинди. Ушбу университетдаги илмий фаолиятини профессор Ан Санг Наг раҳбарлигида шолининг паст ҳароратда униб чиқиши (low-temperature germination - LTG) ни назорат қилувчи миқдорий белгилар локуслари (Quantitative Trait Loci - QTL) устида илмий тадқиқотлар билан бошлади.

Таълимдаги назарий билимларни амалиётда қўллаш орқали олинган маълумотларни мустахкамлашга катта сабабчи бўлади. Кафедрадаги лаборатория тажрибаларида дастлаб, шоли уруғликлари униб чиқишини махсус ўстириш камераларида 13°С остида текширилди ва кейинчалик молекуляр маркерлар (SSR, SNP …) ёрдамида генотипик таҳлиллар қилинди. Hwaseong (Oryza Sativa L.) ва Oryza rufipogon (ёввойи шоли) чатишмасидан олинган 154 та F2 авлод ўсимликларида,  шолида олдин аниқланган паст ҳароратда униб чиқишни назорат қилувчи 1 - ва 3 - хромосомаларда жойлашган qLTG1 ва qLTG3 QTL ларини тасдиқлаб, янги 8 – ва 10– хромосомаларда жойлашган qLTG8, qLTG10-1 ва qLTG10.2 QTL ларини аниқлади. Шунингдек, юқоридаги QTL ларнинг шоли уруғида колеоптилнинг ўсишида ҳам аҳамиятли эканлиги аниқланди. Илмий изланишларни тамомлагач, “Шолида турлараро чатиштириш орқали олинган интрогрессион линиялардан фойдаланиб, паст ҳарорат шароити остида униб чиқиш ва колеоптил узунлиги учун миқдорий белгилар локуслари таҳлили” (Quantitative trait loci analysis for germination and coleoptile length under low-temperature condition using introgression lines derived from an interspecific cross in rice) мавзусида магистрлик дипломини ҳимоя қилди. Бундан ташқари 2 йиллик таҳсил давомида 2 марта Жанубий Кореяда бўлиб ўтган халқаро конференцияларда илмий тадқиқот натижаларини ўз ичига олган постерлар билан иштирок этди. Шунингдек, халқаро журналларда жами бўлиб, 3 та муаллиф ва ҳаммуаллифдаги илмий мақолалари  чоп этилди.


 

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти
илмий-ишлаб чиқариш маркази
Матбуот хизмати