QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Ҳамкорлик ришталари мустаҳкамланмоқда

  • 16.10.2020

        Маълумки, Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги самимий ва ўзаро тенг манфаатли бўлган ҳамкорлик барча соҳаларда ривожланиб бормоқда. Шу жумладан, қишлоқ хўжалиги ва илмини юксалтириш борасида олиб борилаётган ҳамкорлик юқори самара бермоқда. Айниқса, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг KOPIA  ташкилоти билан ҳамкорлиги давомида ўтган йилларда ушбу ташкилотнинг чорвачилик, узумчилик, шоличилик, дон ва дуккакли экинлар соҳасида жами 1,7 млн. АҚШ доллари қийматида грант маблағлари жалб қилинди. Жорий йилда KOPIA маркази билан  2020-2024 йилларга мўлжалланган қиймати
1,4 млн. АҚШ доллари бўлган “Қишлоқ хўжалиги билимларини тарқатиш (Еxtension) маркази ташкил этиш” бўйича шартнома имзоланди ҳамда йил якунига қадар илмий-тадқиқот институтлари негизида Андижон, Жиззах, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида “Қишлоқ хўжалиги билимларини тарқатиш (Еxtension) марказлари ташкил этилиши кўзда тутилган.

      Ҳар икки давлат қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 16 октябрь санасида Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази Бош директори Б.Сулаймонов ва Ўзбекистондаги KOPIA (Korea Program on International Agriculture) марказининг янги тайинланган раҳбари доктор Choi Sunho иштирокида янги Меморандум имзоланишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

<?= Жанубий Кореянинг KOPIA ташкилоти аграр соҳадаги илмий изланишлар учун грант ажратди ?>

Меморандум доирасида келажакда “KOPIA” маркази билан ҳамкорликда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида янада кўплаб инновацион лойиҳалар амалга оширилиши мақсад қилинган.

         Тадбирда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарияти вакиллари, Илмий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот институлари вакиллари, Корея элчихонаси вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

 

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти
илмий-ишлаб чиқариш маркази
Матбуот хизмати
(Суратлар human.uz сайтидан олинди)