QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Шукроналик, саховат, меҳр-оқибат айёми муборак бўлсин!

  • 31.07.2020

Ўз меҳнати билан бугунги синовли кунларда дастурхонимизни тўкин, ҳаётимизни фаровон бўлишига муносиб ҳисса қўшаётган ғаллакору  пахтакорлар, миришкор боғбону  чорвадорлар, бир сўз билан айтганда,  шу она юрт  фаровонлиги йўлида тер тўкаётган азиз юртдошлар, барчангизни халқимизнинг азалий қадриятларидан бири саналган , муқаддас динимизда алоҳида ўрин тутадиган Қурбон ҳайити билан  табриклаймиз.

Жон қадар табаррук  ва мукаррам  она ватанимизни азиз авлиёлар руҳи, боболару момолар дуоси доимо бало- қазодан асрасин. Яратганнинг  инояти ила пандемия билан боғлиқ муаммолар, короновирус  балоси тезроқ барҳам топсин.

Ўтаётган ҳар бир кун, ҳар дақиқа ҳаётимизга  янгидан-янги ўзгаришлар олиб кирмоқда. Пандемия муносабати билан  жорий этилган чекловлар одамларга  яшаш тарзини таҳлил этиш,янгиликка  қўл уриш имконини берди. Кечагина қаровсиз ётган томорқалару  турли сабабларга кўра назардан четда қолган пайкалларда ҳам гиёҳ унмоқда.  Кўпчилик  ерни бўш қўйиш, унга экин экмаслик  увол эканлигини тушуниб  етмоқда. Миришкорликни  ҳаётининг мазмунига айлантирган, ердан йилига икки- уч карра ҳосил олаётган одамлардан ҳам кўпчилик ибрат олишга ўтди. Бу ҳам  Яратганнинг инояти, юзимизга ниқоб тақдириб, вужудимиздан дангасаликни қувган Аллоҳнинг қудрати.

Бугун деҳқончилик маданиятнини кўтариш орқали турфа хил озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш, уни шунчаки тайёрлаб қолмасдан чуқур қайта ишлаш, экспорт қилиш, янги ерларда, лалмикорликда боғлар яратиш, иссиқхоналару томчилаб суғоришга қўл уриш, тизимга илм-фан ютуқларини, инновацион  ғояларни олиб кириш нечоғлик муҳим эканлиги янада ойдинлашмоқда.

Синовли кунларда жамиятимиздаги бирор  соҳа йўқки, юртбошимиз эътиборидан четда бўлсин. Ёшларимиз, уларнинг  илм олиши, тадбиркор бўлиши ,хотин –қизлар масаласи,  қишлоқ хўжалиги тараққиёти буларнинг  бари муштарак ҳолатда  давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Республикамизнинг  турли чеккаларида ўз меҳнати, бутун диққат эътиборни  ишлаб чиқаришни кенгайтириш, илмга таянган ҳолда ҳар жабҳада ислоҳотларни янги босқичда давом эттириш лозимлигини, бу йўлда  инновацион тамойиллар бебаҳо  восита эканлигини  яққол сезасиз. Демак  ҳаёт давом этади, унинг нечоғлик завқли ва фаровон бўлиши сизу бизга, барчамизга боғлиқ.

Айни чоғда эса  Сиз азизларни яна бир карра дилга яқин улуғ айём  - Қурбон ҳайити билан муборакбод этамиз.

Сизу  бизни, барчамизни Аллоҳнинг ўзи асрасин, даламизга, экинлару мулкимизга  барака берсин.

 

Вазир ўринбосари, Қишлоқ ва озиқ-овқат

таъминотиилмий-ишлаб чиқариш

 маркази Бош директори

Баҳодир Халиков