QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


“KOPIA” маркази билан ҳамкорликда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида инновацион лойиҳалар амалга оширилади

  • 19.07.2020

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази Бош директори Баҳодир Халиков Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги — KOPIA (Korea Program on International Agriculture) марказининг янги тайинланган раҳбари доктор Choi Sunho билан учрашди ҳамда самимий ва тенг манфаатли ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди.

 

Суҳбат давомида кореялик ҳамкасблар билан соҳада амалга ошириш зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди. Хусусан,  ҳамкорликда Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти, Шоличлик илмий-тадқиқот институтилари билан олиб борилаётган амалдаги қўшма илмий-амалий лойиҳалар асосида олинган натижалар тўғрисида маълумот берилди. Янги қўшма илмий-амалий лойиҳалар тўғрисида фикр алмашилди.

Учрашувда Б.Халиков келгусида амалга ошириладиган ишлар, илмий-амалий лойиҳалар бўйича ўз таклифларини берди. Хусусан, ўзаро англашув меморандумини янгилаш, рақамли қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма илмий-амалий лойиҳаларни амалга ошириш, агрокластерлар мутахассислари ва қишлоқ хўжалиги ходимларининг малакасини ошириш каби соҳаларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлиги қайд этилди.

Қайд этилганидек, 2019 йилда ушбу ташкилотнинг чорвачилик, узумчилик, шоличилик, дон ва дуккакли экинлар соҳасида жами 1,7 млн АҚШ доллари қийматида грант маблағлари жалб қилинди. KOPIA маркази билан ҳамкорликда 2020-2024 йилларга мўлжалланган қиймати 1,4 млн АҚШ доллари бўлган Қишлоқ хўжалигида ахборот-маслаҳат маркази (extension center) маркази ташкил этиш бўйича шартнома имзоланди. Жорий йилнинг якунига қадар илмий-тадқиқот институтлари негизида Андижон, Жиззах, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида шундай марказлар ташкил этиш кўзда тутилган. Учрашувда 2021-2024 йилларга мўлжалланган Қишлоқ хўжалигида ахборот-маслаҳат маркази (extension center) ташкил этиш бўйича келишиб олинди.

Шунингдек, органик, шўрга ва сувсизликка чидамли бўлган ноанаънавий қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, экспортга чиқариш борасида янги истиқболли лойиҳаларни биргаликда  амалга оширилади.

Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги — KOPIA марказининг директори томонидан юқорида қайд этилган таклифлар маъқулланди.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат

таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази

Матбуот хизмати