QISHLOQ XO`JALIGIDA BILIM VA
INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI
FUQAROLARNING  MUROJAATLARI

Fuqarolarning murojaati


Шолига қандай ўғитлар берилади?

  • 10.07.2020

Шолига қандай ўғитлар берилади?

   Шоли минерал озуқалардан азот, фосфор, калий элементларига талабчандир. Ўзбекистон шароитида дон ва 1 ц похол етиштириш учун 2,3 кг азот, 0,8 кг фосфор, 3 кг калий элементи сарфланади. Шолидан 60 ц/га ҳосил олиш учун соф ҳолда 150-180 кг/га азот, 60-70 кг/га фосфор ва 150-170 кг/га калий билан озиқлантирилади. Шолининг ўсиши ва ривожланиши ҳамда сифатини яхшилашда минерал ўғитлар билан бир қаторда органик ва микроўғитлар ҳам қўлланилади.Органик ўғитлардан гўнг, кўкат ва оралиқ  экинлар (нўхот, буғдой, беда ва бошқалар)илдиз, ўрилма қолдиқлари тавсия этилади. Микроўғитлардан молибден, марганец, мис, рух, кобалть ва бор тавсия қилинади. Механик таркиби енгил қумоқ ва ярим қумлоқ тупроқларда органик ўғит сифатида шоли похолини ПУН-5 ёки ПУН-6 комбайнларда майдалаб, далага бир миқдорда солиш яхши самара беради. Гўнгни вақти-вақти билан ишлатиш, сидератни ҳайдаш, минерал ўғитларни тежаш имкониятини яратади. Органик ўғитлардан аммонийлаштирилган лигниннинг механик таркиби енгил тупроқларда қўллаш тавсия қилинади. Бу турдаги ўғит таркибида 10 % азот, 20 % фосфор бўлиб, механик таркиби енгил тупроқларга 17-18 ц/га, оғир тупроқларда 11-12 ц/га қўллаш тавсия қилинади. Азотли ўғитлардан Амударё ва Сирдарё бўйларида, яъни янги ўзлаштирилган ерларда азотнинг ўртача миқдори 100-120 кг/га бўлиши керак. Ўзлаштиришнинг 2-3 йиллари учун 10-20 % га оширилади. Шоличиликда азотли ўғит сифатида аммоний сульфат ва мочевина (карбамид) ишлатилади. Аммиакли селитра таркибидаги азотни бир қисми нитрат ва аммиакли шаклларда бўлганлиги учун, бу ўғитни шолига охирги озиқлантиришда тавсия қилинади. Азотли ўғитларнинг йиллик миқдори тақсимланганда 35% тупроқга ишлов бериш пайтида, 35 % тупланиш бошланишида, 30 % тўла туплаганда солинса фойдалидир. Шўрланган тупроқларда фосфорли ўғитлар солиш 2-3,5 баробар оширилади. Бу шароитда суперфосфат қўлланилса мақсадга мувофиқ бўлади. Охирги йилларда 46-60 % фосфор ва 11-12 % азот тутган донадорланган аммофос кенг миқёсда қўлланилмоқда. Тупроқга фосфор йиллик миқдорининг 100 % экишдан  олдин бериш тавсия этилади. Эскидан шоли экилиб келинаётган далаларда ернинг ҳайдалма қатламларида калий миқдори 200 мг/га етмаса, ўтлоқи ботқоқ тупроқлар 150 кг/га соф холда калий ўғитлари билан озиқлантирилади. Бунда йиллик миқдорининг 50% экишдан олдин ва қолган қисми тўла тупланган даврида озиқлантирилади. Шоли майдонларига экишдан олдин 10-12 см чуқурликда минерал ўғитлар солинади. Минерал ўғитлардан азотли ўғит сифатида аммоний сульфат, мочевина (карбамид) ҳамда нитрификация ингибитори қўшилган ўғитлари қўлланилади. Шолининг ўртапишар навлари учун NPK  ўғитлари ўтлоқи ботқоқ ва ўтлоқи тупроқларда N 150,P100, K150 кг/га берилиши тавсия қилинади.

     Микроўғитлар. Микроэлементларнинг биологик хусусияти ўсимлик организмидаги ферментлар активлигини оширади, биокимёвий жараённи тезлаштиради, ўсимлик ҳосилини оширади. Оҳирги йилларда шоличиликда ўсишни кучайтирувчи моддалардан натрий биогуммат ва нитроцел, рослиндан фойдаланиш яхши самара берди. Масалан, 1 шолини 1,0-1,25 кг натрий биогуммат билан хўллаб экилганда ҳосилдорлик 5-6 ц/га ошди. Бу моддани шолининг туплаш даврида пуркаш йўли билан ҳам ишлатилганда юқори ҳосил олинади.

    Қорақалпоғистоннинг аксарият шоли экувчи хўжаликлари фильтрлаш қобиляти кучли бўлган енгил механик таркибли тупроқлардан ташкил топган. Бундай шароитда азотли ўғит кўп нобуд бўлади. Шунинг учун бундай ерларга экиш олдидан азотли ўғит йиллик миқдорининг 35 %, қолган қисми кейинги иккинчи озиқлантиришда берилади.Экиладиган барча шоли навлар учун тавсия қилинадиган минерал ўғитлар миқдорлари жадвалларда келтирилган.Унумдор тупроқларда ва бедадан бўшаган биринчи йил шоли экилган майдонларга минерал ўғит одатдагидан  50 %  кам берилади.

1-жадвал

Ўтмишдош экин ҳисобига солинадиган минерал ўғитлар миқдори кг/га

Ўтмишдош экин

Ўсув даври

Шоли экиган йил

N

P

K

Олдиндан хайдалаётган

100-110

115-125

130-140

5 йил ва кўп

120-150

180-200

230-270

120-150

150-180

180

120

150

150

Кўп йиллик ўт

100-110

1-чи

2-чи

3-чи

4-чи

60

90

120

150

90

100

120

150

60

90

120

150

“-”

115-125

 

1-чи

2-чи

3-чи

4-чи

90

120

150

180

120

120

150

150

90

120

120

150

 

130-140

1-чи

2-чи

3-чи

4-чи

120

150

180

200

120

150

180

180

120

120

150

150

 

 

 

 

2-жадвал

 

Чиринди миқдори 1,5 % ва ундан юқори бўлган ўтлоқи-ботқоқ ва ўтлоқи тупроқларда алмашлаб экиш даласи бўйича шолига солинадиган минерал ўғитлар миқдори, кг/га ( соф холда)

 

Ўтмишдош экин

Экилган йили

NH4

P2O5

K2O

Кўп йиллик ўт

1-чи

2-чи

3-чи

4-чи

 

30-60

60-90

90-120

120-150

30-60

60-90

90-100

100-120

30-60

60-90

90-120

120-150

Шудгорланган ерлар

1-чи

2-чи

3-чи

 

60-90

90-120

120-150

60-90

90-100

100-120

60-90

90-100

100-120

Олдиндан экилаётган ерлар

4 йилдан ортиқ

120

180

100-120

120-150

 

3-жадвал

Чиринди миқдори 1,0 % ва ундан юқори бўлган  аллювиал ўтлоқи тақир тупроқларда алмашлаб экиш даласи бўйича шолига солинадиган минерал ўғитлар миқдори, кг/га ( соф холда)

 

Ўтмишдош экин

Экилган йили

NH4

P2O5

K2O

Кўп йиллик ўт

1-чи

2-чи

3-чи

4-чи

 

 

60-90

90-120

120-150

120-180

60-90

90-100

100-120

100-120

60-90

90-100

90-120

120-150

Шудгорланган ерлар

1-чи

2-чи

3-чи

 

100-120

120-150

160-180

90-100

100-120

100-120

90-100

120-150

120-150

 

Олдиндан экилаётган ерлар

4 йилдан ортиқ

150-210

100-120

150

 

Хусанжон ИДРИСОВ, Шоличилик илмий-тадқиқот институти

матбуот хизмати ходими.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази Матбуот хизмати